https://sputniknews.uz/20240821/siyosiy-partiya-saylov-45305802.html
МСК сиёсий партияларнинг сайловда иштирок этишига ижозат берди
МСК сиёсий партияларнинг сайловда иштирок этишига ижозат берди
Sputnik Ўзбекистон
Ҳар бир сиёсий партия 40 мингдан ортиқ ҳақиқий имзо тўплашга муваффақ бўлди.
2024-08-21T12:30+0500
2024-08-21T12:30+0500
2024-08-21T12:30+0500
жамият
сиёсат
сайловлар
ўзбекистон
марказий сайлов комиссияси
партия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/0b/34848329_3:0:3644:2048_1920x0_80_0_0_4f65c738e5d9a57ae153770cbf76df9c.jpg
TOШКЕНТ, 21 авг — Sputnik. Сиёсий партияларнинг сайловда иштирок этишига ижозат берилди, дея хабар қилди Марказий сайлов комиссияси матбуот хизмати. Марказий сайлов комиссиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари сайловига тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш билан боғлиқ навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Сайловда иштирок этиш учун қуйидаги сиёсий партияларга ижозат берилди: Қайд этилишича, 16 август куни мазкур партиялардан сайловда иштирок этишга ижозат бериш тўғрисидаги аризалар “E-saylov” ахборот тизими орқали Марказий сайлов комиссиясига келиб тушган. Сиёсий партияларнинг аризалари тақдим этилган куннинг ўзида уларнинг ваколатли вакиллари ўз партияларининг сайловда иштирок этишини қўллаб-қувватловчи сайловчиларнинг имзоси қўйилган имзо варақаларини ҳам топширишди. Имзо варақалари 33 нафардан иборат экспертлар гуруҳлари томонидан текшириб чиқилди. Натижаларга кўра ҳар бир сиёсий партия 40 мингдан ортиқ ҳақиқий имзо тўплашга муваффақ бўлганлиги аниқланди.Маълумот учун, 27 октябрь куни Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари, Халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашларига сайловлар бўлиб ўтади.
https://sputniknews.uz/20240728/parlament-mahalliy-kengash-saylovlar-44965033.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/0b/34848329_474:0:3205:2048_1920x0_80_0_0_95108ec0d3298c93de63145fe3b40dc5.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсий партиялар сайлов иштирок мск
сиёсий партиялар сайлов иштирок мск
МСК сиёсий партияларнинг сайловда иштирок этишига ижозат берди
МСК: ҳар бир сиёсий партия 40 мингдан ортиқ ҳақиқий имзо тўплашга муваффақ бўлди.
TOШКЕНТ, 21 авг — Sputnik. Сиёсий партияларнинг сайловда иштирок этишига ижозат берилди, дея хабар қилди Марказий сайлов комиссияси матбуот хизмати.
Марказий сайлов комиссиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари сайловига тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш билан боғлиқ навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
Сайловда иштирок этиш учун қуйидаги сиёсий партияларга ижозат берилди:
1.
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясига;
2.
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясига;
3.
Ўзбекистон Экологик партиясига;
4.
Ўзбекистон Халқ демократик партиясига;
5.
Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партиясига.
Қайд этилишича, 16 август куни мазкур партиялардан сайловда иштирок этишга ижозат бериш тўғрисидаги аризалар “E-saylov” ахборот тизими орқали Марказий сайлов комиссиясига келиб тушган.
Сиёсий партияларнинг аризалари тақдим этилган куннинг ўзида уларнинг ваколатли вакиллари ўз партияларининг сайловда иштирок этишини қўллаб-қувватловчи сайловчиларнинг имзоси қўйилган имзо варақаларини
ҳам топширишди. Имзо варақалари 33 нафардан иборат экспертлар гуруҳлари томонидан текшириб чиқилди. Натижаларга кўра ҳар бир сиёсий партия 40 мингдан ортиқ ҳақиқий имзо тўплашга муваффақ бўлганлиги аниқланди.
Маълумот учун, 27 октябрь куни Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари, Халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашларига сайловлар
бўлиб ўтади.