https://sputniknews.uz/20240820/uzbekistan-malaysia-korruptsiya-kurashis-hamkorlik-45281889.html
Ўзбекистон Малайзия билан коррупцияга қарши курашишда ҳамкорлик қилмоқчи — тафсилотлар
Ўзбекистон Малайзия билан коррупцияга қарши курашишда ҳамкорлик қилмоқчи — тафсилотлар
Sputnik Ўзбекистон
Депутатлар, прокуратура ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги вакилларидан иборат делегация Малайзияга борди.
2024-08-20T11:12+0500
2024-08-20T11:12+0500
2024-08-21T09:01+0500
жамият
ўзбекистон
малайзия
коррупция
коррупцияга қарши курашиш агентлиги
акмал бурханов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/08/15/45294887_0:164:947:696_1920x0_80_0_0_bc560b1161a01063a651324d15cb799b.jpg
TOШКЕНТ, 20 авг — Sputnik. Ўзбекистон коррупцияни олдини олиш ва унга қарши курашишда Малайзия билан ҳамкорлик қилади. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги хабар берди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги вакилларидан иборат делегация Малайзияда бўлиб турибди. Учрашув ўтказилган ташкилотлар: Учрашувларда шаффоф ва ҳисобдор давлат бошқаруви тизимини шакллантиришда парламентнинг ўрни, икки мамлакатнинг бу борадаги тажриба ва ёндашувлари хусусида ўзаро фикр алмашилди. Шунингдек, коррупцияга қарши курашишда нодавлат ташкилотларининг иштироки, БМТнинг коррупцияга қарши Конвенцияси ва соҳадаги бошқа халқаро стандартларнинг миллий қонунчиликка имплементацияси, коррупцияга қарши курашиш органлари ва фуқаролик жамияти институтларининг ҳамкорлик механизмларига эътибор қаратилди. Қолаверса, манфаатлар тўқнашувини олдини олишда миллий қонунчиликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди. Аҳоли ва давлат хизматчиларининг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги билимлари ошириладиЭслатиб ўтамиз, ўтган йили Ўзбекистонда Қатар амири томонидан таъсис этилган “Халқаро коррупцияга қарши курашиш бўйича юксак мукофоти”нинг тантанали тақдирлаш маросими ўтказилди. Унда мамлакат етакчиси Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон 2030 йилгача коррупцияга қарши курашиш миллий стратегиясини ишлаб чиқишини маълум қилди.Шунингдек, Марказий Осиёда Коррупцияга қарши конвенцияни жадал амалга ошириш бўйича минтақавий платформани ишга тушириш кўзда тутилмоқда. Минтақавий платформанинг мақсади Платформа ишида иштирок этувчи мамлакатлар томонидан БМТнинг Коррупцияга қарши Конвенцияси қоидаларини янада самарали амалга оширишга кўмаклашиш, бу борада минтақа мамлакатларининг ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ва ривожлантиришдан иборат.
https://sputniknews.uz/20240125/ozbekiston-qatar-korrupsiya-reja-42201941.html
ўзбекистон
малайзия
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/08/15/45294887_0:75:947:785_1920x0_80_0_0_2b02d42fdd794e70e2bfebc4ad35ac7f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
депутатлар прокуратура коррупцияга қарши курашиш агентлиги малайзияга
депутатлар прокуратура коррупцияга қарши курашиш агентлиги малайзияга
Ўзбекистон Малайзия билан коррупцияга қарши курашишда ҳамкорлик қилмоқчи — тафсилотлар
11:12 20.08.2024 (янгиланди: 09:01 21.08.2024) Депутатлар, прокуратура ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги вакилларидан иборат делегация Малайзияга борди.
TOШКЕНТ, 20 авг — Sputnik. Ўзбекистон коррупцияни олдини олиш ва унга қарши курашишда Малайзия билан ҳамкорлик қилади. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги
хабар берди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги вакилларидан иборат делегация Малайзияда бўлиб турибди.
“Ташрифнинг асосий мақсади икки давлат коррупцияга қарши курашишга масъул идоралари ўртасида ўзаро ҳамкорлик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва соҳада амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишдан иборат”, — дейилади хабарда.
Учрашув ўтказилган ташкилотлар:
Малайзия Парламенти Сенатининг Давлат бошқаруви, ҳалоллик ва коррупцияга қарши курашиш бўйича махсус қўмитаси;
“Malayziya Transparency International” ташкилоти;
“Коррупция ва непотизмга қарши курашиш маркази”(C4).
Учрашувларда шаффоф ва ҳисобдор давлат бошқаруви тизимини шакллантиришда парламентнинг ўрни, икки мамлакатнинг бу борадаги тажриба ва ёндашувлари хусусида ўзаро фикр алмашилди.
Шунингдек, коррупцияга қарши курашишда нодавлат ташкилотларининг иштироки, БМТнинг коррупцияга қарши Конвенцияси ва соҳадаги бошқа халқаро стандартларнинг миллий қонунчиликка имплементацияси, коррупцияга қарши курашиш органлари ва фуқаролик жамияти институтларининг ҳамкорлик механизмларига эътибор қаратилди.
Қолаверса, манфаатлар тўқнашувини олдини олишда миллий қонунчиликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
“Ўзаро тажриба алмашиш ва кадрлар салоҳиятини ривожлантириш, коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича маълумот ва профессионал материаллар алмашинувини йўлга қўйиш йўналишларида муҳим келишувларга эришилди”, — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Ўзбекистонда Қатар амири томонидан таъсис этилган “Халқаро коррупцияга қарши курашиш бўйича юксак мукофоти”нинг тантанали тақдирлаш маросими ўтказилди. Унда мамлакат етакчиси Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон 2030 йилгача коррупцияга қарши курашиш миллий стратегиясини ишлаб чиқишини
маълум қилди.Шунингдек, Марказий Осиёда Коррупцияга қарши конвенцияни жадал амалга ошириш бўйича минтақавий платформани ишга тушириш кўзда тутилмоқда. Минтақавий платформанинг мақсади Платформа ишида иштирок этувчи мамлакатлар томонидан БМТнинг Коррупцияга қарши Конвенцияси қоидаларини янада самарали амалга оширишга кўмаклашиш, бу борада минтақа мамлакатларининг ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ва
ривожлантиришдан иборат.