Ҳар қандай ижтимоий ёрдам пировардида бандликка боғланиши шарт — Мирзиёев
© Пресс-служба президента УзбекистанаЎзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев
© Пресс-служба президента Узбекистана
Oбуна бўлиш
Энди камбағал оилалар учун маблағлар Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва ҳокимликлар томонидан тақсимланади.
TOШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. Ҳар қандай ижтимоий ёрдам пировардида бандликка боғланиши шарт. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев камбағалликни қисқартириш ва ижтимоий ҳимоя тизимини такомиллаштириш чора-тадбирларига оид тақдимотда маълум қилди.
Айтилишича, Ўзбекистон келгуси уч йилда камбағаллик даражасини 11 фоиздан 7 фоизга қисқартиришни мақсад қилган.
© Пресс-служба президента УзбекистанаМансурбек Оллоёров ва Шаҳноза Мирзиёева.
Мансурбек Оллоёров ва Шаҳноза Мирзиёева.
© Пресс-служба президента Узбекистана
“Камбағалликни аниқлаш мезонлари ва манзилли рўйхати шакллантирилади. Жумладан, унга “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”даги ҳамда камбағалликка тушиш хавфи юқори бўлганлар киритилади. Бундай оилалар “маҳалла еттилиги” ва фаоллари томонидан овоз бериш йўли билан тасдиқланади. Камбағалликдан чиқаришга қаратилган барча ижтимоий хизмат ва ёрдамлар “Инсон” марказлари томонидан амалга оширилади”, — дейилади хабарда.
Қуйидагилар амалга оширилади:
Камбағаллик омилларини ўрганиш учун ижтимоий ҳимоя ва бандлик масалаларида 8 та йўналишда ягона саволнома ишлаб чиқилади. Шу асосида оилаларнинг имкониятлари баҳоланиб, 3 та тоифага ажратилади.
Ҳар бир оилага индивидуал ёндашилиб, “оёққа туриши”га кўмаклашилади.
“Шу тахлит, камбағаллик даражаси юқори бўлган маҳаллалар рўйхати ҳам шакллантирилади. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва ҳокимликлар томонидан ҳар йили 50 та маҳалла танлаб олиниб, улар камбағаллик ва ишсизликдан холи ҳудудга айлантириб борилади”, — дея қайд этилган хабарда.
Жараёнга ҳоким ёрдамчилари жалб этилади
Айтилишича, энди ҳоким ёрдамчиларининг фаолияти қайта кўриб чиқилади. Асосий эътибор камбағалликни қисқартириш ва улар бандлигини таъминлашга қаратилади.
Маблағларни тақсимлаш тартиби ўзгаради
Ҳар йили камбағалликни қисқартиришга 14 триллион сўм йўналтирилмоқда. Лекин бу маблағ 40 турдаги молиявий воситалар орқали, 10 га яқин идора томонидан берилмоқда, ягона ёндашув йўқ.
Тизим қуйидагича ўзгартирилади:
Маблағлар ҳудуд, туман ва маҳаллалар кесимида камбағал оилалар сонидан келиб чиқиб, мос равишда Агентлик ва ҳокимликлар томонидан тақсимланади. Бунда маблағлар, биринчи навбатда, оилани камбағалликдан чиқаришга йўналтирилади.
© Пресс-служба президента УзбекистанаКамбағалликни қисқартириш ва ижтимоий ҳимоя тизимини такомиллаштириш чора-тадбирларига оид тақдимот
Камбағалликни қисқартириш ва ижтимоий ҳимоя тизимини такомиллаштириш чора-тадбирларига оид тақдимот
© Пресс-служба президента Узбекистана
“Камбағалликни қисқартиришга қаратилган дастурлар ижроси бўйича 3 босқичда – маҳалла ва туман, вилоят ҳамда республика даражасида мониторинг ташкил қилинади. Бу борада жамоатчилик назорати кучайтирилади”, — дейилади хабарда.
Қуйидагилар амалга оширилади:
Иш ўринларини захиралаш амалиёти ўрнига эҳтиёжманд кишиларни ишга олган тадбиркорлар учун солиқ имтиёзлари жорий қилинади.
Бўш иш ўринлари тўлиқ рақамлаштирилади.
Буюртмачини касаначи ва фрилансерга боғлайдиган онлайн платформа ташкил қилинади.
“Ишга марҳамат” мономарказларида камбағал фуқароларни хизматлар соҳасида замонавий касбларга ўргатиш йўлга қўйилади.
“Охирги йилларда тўпланган тажриба ва одамларнинг эҳтиёжидан хулоса қилиб, камбағалликни қисқартиришни янги босқичга олиб чиқиш керак. Эҳтиёжманд инсонларнинг хоҳиши ва имкониятини қўллаб-қувватлаб, ҳаётга, жамиятга олиб кириш зарур. Умуман, ҳар қандай ижтимоий ёрдам пировардида бандликка боғланиши шарт”, — деди Шавкат Мирзиёев.
Маълум қилинишича, республикада узоқ йиллар оғир вазиятда бўлган 3 миллиондан зиёд одамларнинг шароити яхшиланди. Камбағаллик даражаси 17 фоиздан 11 фоизга тушди.