https://sputniknews.uz/20240801/uzbekistanir-million-ish-45014988.html
Ўзбекистонда бир миллиондан ортиқ киши иш билан таъминланади – батафсил
Ўзбекистонда бир миллиондан ортиқ киши иш билан таъминланади – батафсил
Sputnik Ўзбекистон
Фуқаролар хизмат кўрсатиш ва савдо, қишлоқ хўжалиги ва қурилиш соҳаларида иш топишлари мумкин бўлади.
2024-08-01T18:00+0500
2024-08-01T18:00+0500
2024-08-01T18:00+0500
ўзбекистон
жамият
камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги
иш
янги иш ўринлари
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/15/21016898_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_a37f599505be3b3e614362dc03bee233.jpg
ТОШКЕНТ, 1 авг — Sputnik. Ўзбекистонда жорий йил охиригача 1 миллиондан ортиқ кишини иш билан таъминлаш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги вакиллари маълум қилди, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.Жумладан, республиканинг 68 та туманидаги халқаро автомагистралларда жойлашган янги хизмат кўрсатиш ва савдо объектларида 500 минг иш ўрни яратилади.Яна 197 минг фуқаро 5 мингдан ортиқ янги инвестиция лойиҳалари ишга туширилгач, доимий иш ўрнига эга бўлади. Шунингдек, қишлоқ хўжалиги ва қурилиш соҳаларида 670 минг кишини иш билан таъминлаш режалаштирилган.Вазирлик мутахассислари бунда тижорат банклари ва хусусий сектор фаол иштирок этишини таъкидлади.Шунингдек, ўтган 6 ой давомида республика бўйича 113 минг нафар ишсиз аҳоли касбий ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитилди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,5 баробар ошган. Қолаверса, 10 минг киши (бир йил аввалгидан 5 баробар кўп) чет тилларига ўқитилди.Вазирлик таъкидлаганидек, меҳнатга лаёқатли аҳоли ўртасидаги ишсизлик даражаси 2020 йилдаги 10,5 фоиздан 2024 йил бошига келиб 6,8 фоизгача камайди. Камбағаллик даражаси эса 2021 йилдаги 17 фоиздан 2024 йил бошига келиб 11 фоизга тушди.2024 йил охиригача яна 90 минг кишини хорижда иш билан таъминлаш режалаштирилган. 115 минг ишсиз аҳоли эса касб-ҳунар, тадбиркорлик кўникмалари ва хорижий тилларга ўқитилади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Элина Бeкназарова
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/1c/34373478_53:49:246:242_100x100_80_0_0_4661e2aa843f1829b45af36de3f2b1ba.png
Элина Бeкназарова
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/1c/34373478_53:49:246:242_100x100_80_0_0_4661e2aa843f1829b45af36de3f2b1ba.png
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/15/21016898_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_1483a079ea3f176e43c4a13a1d98fa6b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Элина Бeкназарова
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/1c/34373478_53:49:246:242_100x100_80_0_0_4661e2aa843f1829b45af36de3f2b1ba.png
ўзбекистон 1 миллион иш билан таъминлаш камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги
ўзбекистон 1 миллион иш билан таъминлаш камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги
Ўзбекистонда бир миллиондан ортиқ киши иш билан таъминланади – батафсил
Эксклюзив
Фуқаролар хизмат кўрсатиш ва савдо, қишлоқ хўжалиги ва қурилиш соҳаларида иш топишлари мумкин бўлади.
ТОШКЕНТ, 1 авг — Sputnik. Ўзбекистонда жорий йил охиригача 1 миллиондан ортиқ кишини иш билан таъминлаш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги вакиллари маълум қилди, дея хабар берди
Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Жумладан, республиканинг 68 та туманидаги халқаро автомагистралларда жойлашган янги хизмат кўрсатиш ва савдо объектларида 500 минг иш ўрни яратилади.
Яна 197 минг фуқаро 5 мингдан ортиқ янги инвестиция лойиҳалари ишга туширилгач, доимий иш ўрнига эга бўлади. Шунингдек, қишлоқ хўжалиги ва қурилиш соҳаларида 670 минг кишини иш билан таъминлаш режалаштирилган.
Вазирлик мутахассислари бунда тижорат банклари ва хусусий сектор фаол иштирок этишини таъкидлади.
“Мамлакатимизда ишчилар меҳнатини муҳофаза қилишни таъминлаш мақсадида бугунги кунга қадар Халқаро меҳнат ташкилотининг 22 та конвенцияси ратификация қилинган. Улардан иккитаси жорий йилнинг ўтган 6 ойида тасдиқланган. Ҳозирда яна учта конвенцияни ратификация қилиш устида ишламоқдамиз”, – маълум қилди Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари Раъно Турдибоева.
Шунингдек, ўтган 6 ой давомида республика бўйича 113 минг нафар ишсиз аҳоли касбий ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитилди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,5 баробар ошган. Қолаверса, 10 минг киши (бир йил аввалгидан 5 баробар кўп) чет тилларига ўқитилди.
Вазирлик таъкидлаганидек, меҳнатга лаёқатли аҳоли ўртасидаги ишсизлик даражаси 2020 йилдаги 10,5 фоиздан 2024 йил бошига келиб 6,8 фоизгача камайди. Камбағаллик даражаси эса 2021 йилдаги 17 фоиздан 2024 йил бошига келиб 11 фоизга тушди.
“Жорий йилнинг 6 ойи давомида хорижда ишлаш истагида бўлган 64 минг нафар фуқаро қонуний ва хавфсиз тарзда хорижий давлатларга ишлашга жўнатилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3 баробар кўпдир”, – таъкидлади Турдибоева.
2024 йил охиригача яна 90 минг кишини хорижда иш билан таъминлаш режалаштирилган. 115 минг ишсиз аҳоли эса касб-ҳунар, тадбиркорлик кўникмалари ва хорижий тилларга ўқитилади.