Ўзбекистон камбағалликни қисқартиришдаги ишларни янги босқичга олиб чиқмоқчи

© Sputnik / Рамиз БахтияровАмериканский горки в парке “Навруз”
Американский горки в парке “Навруз” - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.05.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда ўтган бир йилда 1 миллион фуқаро камбағалликдан чиқарилди.
ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Ўзбекистон камбағалликни қисқартириш борасида бошлаган ишларни янги босқичга олиб чиқиб, “инсон – жамият – давлат” тамойили асосида ислоҳотларни қатъий давом эттиради. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев Камбағалликни қисқартиришга бағишланган II халқаро форум иштирокчиларига йўллаган мурожаатида маълум қилди.
Камбағалликни қисқартириш учун янгича ишлаш бошланади.
Қайд этилишича, ўтган бир йилда мамлакатда камбағаллик даражаси 17 фоиздан 14 фоизга пасайиб, 1 миллион фуқаро камбағалликдан чиқарилган.
“Камбағалликни қисқартириш борасида бошлаган кенг кўламли ишларни янги босқичга олиб чиқиб, бундан буён ҳам барча йўналишларда “инсон – жамият – давлат” тамойили асосида ислоҳотлар қатъий давом эттирилади”, дейилади мурожаатномада.
Унга кўра:
Ишсиз фуқароларни ўқитиш ва ишга жойлаш ташаббусини билдирган фаол тадбиркорларга “ижтимоий контракт” тизими асосида қўшимча имтиёзлар пакети тақдим этилади.
“Ижтимоий реестр” тизими доирасида камбағал оилаларни индивидуал ёндашув асосида манзилли қўллаб-қувватлаш дастурларини жадал давом эттирилади.
Ногиронлиги бўлган шахслар, хотин-қизлар, нуронийлар, алоҳида эътиборга муҳтож аҳоли қатламларига маҳалланинг ўзида юздан ортиқ ижтимоий хизматларни кўрсатиш йўлга қўйилади.
Маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш мақсадида аҳоли ўзи танлаган лойиҳаларга “очиқ бюджет” тизими орқали ажратилаётган маблағлар ҳажми кескин кўпайтирилади.
Инсон капиталини ривожлантириш учун ҳар бир шахснинг сифатли таълим ва тиббиёт хизматларидан фойдаланиш ҳуқуқларини рўёбга чиқаришга қаратилган ишлар кенгайтирилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой тажрибаси асосида ҳар бир вилоятда биттадан туманни камбағалликдан чиқариш бўйича алоҳида дастур амалга оширилиши белгиланган эди. Бунда камбағаллик юқори бўлган туманларда йўл-транспорт, электр, алоқа ва туризм инфратузилмасини яхшилаш, кичик ва ўрта шаҳарларни ривожлантириш, маҳаллаларни саноатлаштиришга эътибор қаратилади.
Янгиликлар лентаси
0