Камбағалликни қисқартириш учун янгича ишлаш бошланади

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией о мерах по сокращению бедности и повышению занятости.
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией о мерах по сокращению бедности и повышению занятости. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.05.2023
Oбуна бўлиш
Корхоналарда кўплаб “амалий мономарказ”лар ташкил қилинади. Давлат бунга зарур маблағлар ажратади ва қатор енгилликлар беради.
ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев камбағалликни қисқартириш ва бандликни ошириш чора-тадбирлари тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, яқинда қабул қилинган Конституциямда камбағалликни қисқартириш бўйича давлат ўзига мажбуриятлар олди.
Шу боис йиғилишда бу борадаги ишларни янги босқичга олиб чиқиш чоралари муҳокама қилинди. Аввало, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳудудларда янгича ишлаши кераклиги таъкидланди.
Салоҳиятли тадбиркорларни қўллаб-қувватлаб, янги иш ўрни яратишга рағбатлантириш масаласи кўриб чиқилди.
“Бунинг учун улар билан малакали ишчи тайёрлаш бўйича шартнома тузилади. Яъни, корхоналарда кўплаб “амалий мономарказ”лар ташкил қилинади. Давлат бунга зарур маблағлар ажратиш билан бирга, инфратузилма, кредит, солиқ ва бошқа масалалар бўйича енгилликлар беради”, - дейилади хабарда.
Тадбиркор эса камбағал аҳолини даромадли иш билан таъминлайди. Мутасаддиларга ушбу тизимни барча туман ва шаҳарларда жорий қилиш бўйича кўрсатма берилди.
Энди Хитой тажрибаси асосида ҳар бир вилоятда биттадан туманни камбағалликдан чиқариш бўйича алоҳида дастур амалга оширилиши белгиланди. Бунда камбағаллик юқори бўлган туманларда йўл-транспорт, электр, алоқа ва туризм инфратузилмасини яхшилаш, кичик ва ўрта шаҳарларни ривожлантириш, маҳаллаларни саноатлаштиришга эътибор қаратилади.
Бош вазир ўринбосарига бунинг учун зарур инфратузилма масаласини ҳал қилиш вазифаси қўйилди.
Жорий йилда оилавий тадбиркорликка 13 триллион сўм кредит ва 1,5 триллион сўм субсидиялар ажратилаяпти. Шунингдек, камбағалликни қисқартириш ва бандликни таъминлаш бўйича 37 турдаги субсидиялар мавжуд.
Таъкидланишича, уларни ажратиш шартлари оилаларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати, лойиҳанинг ўзини ўзи оқлаш муддатидан қатъий назар, барча учун деярли бир хил.
Шу боис кредит ва субсидияларни ҳар бир камбағал оилага алоҳида ёндашув асосида тақдим этиш таклифи билдирилди.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигини халқчил тизимга айлантириш, 100 дан ортиқ ижтимоий хизматларни бевосита маҳалланинг ўзида йўлга қўйиш бўйича топшириқлар берилди.
Маълумотларга кўра, ўтган йили 1 миллион нафар аҳоли камбағалликдан чиқарилган.
Янгиликлар лентаси
0