ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. Ўзбекистонлик 2 карра Олимпиада ва жаҳон чемпиони Баҳодир Жалолов ҳаваскор боксдаги фаолиятини якунлади, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида энг оғир вазн тоифасида иштирок этган Жалолов чемпионлик жангида испаниялик Аюб Ғадфани мағлуб этди. Ғалабадан сўнг, у ўз либосини рингда қолдирди. Бу билан Жалолов ҳаваскор боксдаги фаолиятини якунлаганини билдирди.Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда президент қарори билан Ўзбекистоннинг бокс спорт турини янада кенг оммалаштириш ва “устоз-шогирд” анъанаси орқали ёш боксчиларни етиштириш мақсадида Баҳодир Жалолов спорт маҳорати мактаби ташкил этилган. Мирзиёев Тошкентда очилган бокс бўйича Баҳодир Жалолов мактабини бориб курдиБаҳодир Жалолов спорт маҳорати мактаби ўқувчилари 2023 йилда халқаро ва республика мусобақаларида 26 та олтин, 18 та кумуш, 15 та бронза медални қўлга киритган. Бу йил ҳам қатор турнирларда иштирок этиш режалаштирилган.
Баходир Жалолов завоевал золото на Олимпийских играх в Париже.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда президент қарори билан Ўзбекистоннинг бокс спорт турини янада кенг оммалаштириш ва “устоз-шогирд” анъанаси орқали ёш боксчиларни етиштириш мақсадида Баҳодир Жалолов спорт маҳорати мактаби ташкил этилган.
Баҳодир Жалолов спорт маҳорати мактаби ўқувчилари 2023 йилда халқаро ва республика мусобақаларида 26 та олтин, 18 та кумуш, 15 та бронза медални қўлга киритган. Бу йил ҳам қатор турнирларда иштирок этиш режалаштирилган.