Мирзиёев Тошкентда очилган бокс бўйича Баҳодир Жалолов мактабини бориб курди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев Тошкентда очилган Баҳодир Жалолов спорт маҳорати мактабини бориб кўрди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда очилган Баҳодир Жалолов спорт маҳорати мактабини бориб кўрди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.03.2024
Oбуна бўлиш
Мирзиёев: энди Баҳодир Жалолов мактаби ўз йўналишида худди Президент мактабидек намунавий тизим бўлади.
ТОШКЕНТ, 5 мар — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда очилган Баҳодир Жалолов спорт маҳорати мактабини бориб кўрди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Спорт мактабида халқаро даражадаги боксчилар тайёрланади. Бунинг учун юқори малакали мураббий ва мутахассисларни жалб этиш, ўқув-машғулотларни халқаро стандартлар даражасида ташкил қилиш йўлга қўйилмоқда.
© Пресс-служба президента Узбекистана Баҳодир Жалолов спорт маҳорати мактаби
Школа спортивного мастерства по боксу Баходира Джалолова в Ташкенте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.03.2024
Баҳодир Жалолов спорт маҳорати мактаби
Бинонинг биринчи қаватида асосий спорт зали, сузиш ҳавзаси, тиббиёт хонаси ва ошхона бор.
Иккинчи қаватда психология, хорижий тиллар, назарий машғулотлар, информатика ва ўқитувчилар хоналари, шунингдек, 45 ўринли меҳмонхона жойлашган.
Учинчи ва тўртинчи қаватларда 235 ўринли ётоқхона, маънавият хонаси ташкил этилган. Шунингдек, бино ертўласида автотураргоҳ қурилган.
Бино Юнусобод туманидаги 259-умумтаълим мактаби билан ёнма-ён жойлашган. Ёш боксчилар умумтаълим фанларини шу ерда ўқишади. Бокс мактаби 175 ўринга мўлжалланган. Унинг 5-11-синфларига ҳар йили 25 нафардан ўқувчи саралаб олинади. Илк иқтидорлар 2022 йилги ўқув йилида қабул қилинган. Ҳозирда 50 нафар ўқувчи сабоқ олмоқда.
© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев Тошкентда очилган Баҳодир Жалолов спорт маҳорати мактабини бориб кўрди
 Шавкат Мирзиёев посетил школу спортивного мастерства по боксу Баходира Джалолова в Ташкенте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.03.2024
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда очилган Баҳодир Жалолов спорт маҳорати мактабини бориб кўрди
Баҳодир Жалолов спорт маҳорати мактаби ўқувчилари 2023 йилда халқаро ва республика мусобақаларида 26 та олтин, 18 та кумуш, 15 та бронза медални қўлга киритган. Бу йил ҳам қатор турнирларда иштирок этиш режалаштирилган.
© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев Тошкентда очилган Баҳодир Жалолов спорт маҳорати мактабини бориб кўрди
 Шавкат Мирзиёев посетил школу спортивного мастерства по боксу Баходира Джалолова в Ташкенте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.03.2024
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда очилган Баҳодир Жалолов спорт маҳорати мактабини бориб кўрди
"Бокс бўйича дунёда етакчилар қаторидамиз. Бу салоҳиятни, иқтидорли ёшларимизни ривожлантириш мақсадида шу мактабни ташкил этдик. Энди Баҳодир Жалолов мактаби ўз йўналишида худди Президент мактабидек намунавий тизим бўлади. Бокс методологияси, диетологияси, тиббиёти, психологияси ҳудудлардаги спорт мактабларида ҳам ривожлантирилади", – деди Шавкат Мирзиёев.
© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев Тошкентда очилган Баҳодир Жалолов спорт маҳорати мактабини бориб кўрди
 Шавкат Мирзиёев посетил школу спортивного мастерства по боксу Баходира Джалолова в Ташкенте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.03.2024
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда очилган Баҳодир Жалолов спорт маҳорати мактабини бориб кўрди
Маълумот учун, Баҳодир Жалолов Олимпиада ва Осиё ўйинлари ғолиби, икки карра жаҳон ва уч карра Осиё чемпиони ҳисобланади. Давлат раҳбарининг 2022 йил 14 мартдаги қарорига мувофиқ, Бокс бўйича Баҳодир Жалолов спорт маҳорати мактаби ташкил этилди.
Янгиликлар лентаси
0