Баҳодир Жалолов – биография

© НОК УзбекистанаБаходир Жалолов
Баходир Жалолов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2023
Oбуна бўлиш
2 карра жаҳон чемпиони (2015, 2019), 4 карра Осиё чемпиони, Жаҳон кубоги соҳиби (2015), Токио-2020 чемпиони, дунёнинг ТОП-45 рейтингига оғир вазнли боксёрлар қаторига кирган спортчи Баҳодир Жалолов биографияси батафсил Sputnik материалида.

Таржимаи ҳоли

Баҳодир Жалолов 1994 йил 8 июлда Сурхондарё вилоятида туғилган. Чирчиқ олимпия захиралари коллежида 7-синфдан маҳоратли мураббийлар Рустам Саидов ва Тўлқин Қиличев бошчилигида бокс машғулотларига қатнаша бошлаган.

Карьера

2009 йилда ёшлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатининг кумуш медалини қўлга киритган.
2013 йилда эса Ўзбекистон чемпиони бўлди ва 2014 ва 2015 йилларда у ушбу муваффақиятини такрорлади. 2015 йилда Жаҳон чемпионатининг бронза медалини қўлга киритди.
© Национальный олимпийский комитетБоксер Баходир Жалолов
Боксер Баходир Жалолов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2023
Боксер Баходир Жалолов
2017 йил май ойида боксчи Тошкентда 91 кгдан юқори вазн тоифасида Осиё чемпиони бўлди ва финалда қозоғистонлик боксчи Камшибек Кункабоевни мағлуб этди.
Шу йили август ойида Гамбург (Германия)да бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида иштирок этиб, нимчорак финалда тажрибали Дейн Кем Юнгквистни 1-раундда нокаут билан ғалаба қозонди. Бироқ чорак финалда 2:3 ҳисобда қозоғистонлик Камшибек Конкабоевга ютқазди.
2019 йил апрель ойида Бангкокда (Таиланд) 91 кг дан юқори вазн тоифасида қозоғистонлик Камшибек Конкабаевни финалда мағлуб этиб яна Осиё чемпиони бўлди.
2019 йил сентябрь ойида у Екатеринбургда (Россия) бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида, чорак финалда 20 ёшли америкалик боксчи Ричард Торрезни нокаут билан енгиб, ярим финалда россиялик тажрибали Максим Бабанинни мағлуб этди (5:0) ва финалда қозоғистонлик боксчи Камшибек Конкабаев билан жангга тушиб, 5:0 ҳисобда жаҳон чемпиони бўлди.
2021 йил май ойида у Дубайда (БАА) 91 кг дан юқори вазн тоифасида яна финалда қозоғистонлик Камшибек Конкабоевни мағлуб этиб Осиё чемпиони бўлди.
Унинг спортографиясида Кёртис Харпер, Брендан Баррет, Данис Латипов, Вилли Харви, Кристапс Зутис каби маҳоратли боксёрларни мағлубияти қайд этилган.

Олимпиядаги иштирок ва ғалабалар

Баҳодир 2016 йил август ойида Олимпиадада иштирок этди, очилиш маросимида Ўзбекистон терма жамоасининг байроқдори бўлди. Олимпиадада чорак финалга чиқди: нимчорак финалда венесуэлалик тажрибали боксчи — Эдгар Мунозни нокаутга учратди. Бироқ чорак финалда ҳакамлар қарори билан 0:3 ҳисобда британиялик Жозеф Жойсга ютқазди.
2020 йилнинг март ойида Амман шаҳрида (Иордания) 1-ўринни эгаллаб 2020 йилги Олимпиада ўйинларига Осиё/Океаниядан саралаш турнирига йўлланма олди. 2021 йил июль-август ойларида Токиода бўлиб ўтган 2020 йилги Олимпиада ўйинларининг очилиш маросимида у кетма-кет иккинчи марта Ўзбекистон миллий терма жамоасининг байроқдори бўлган.
© Sputnik / Павел Лисицын / Медиабанкка ўтишБокс. Чемпионат мира. Мужчины. Десятый день
Бокс. Чемпионат мира. Мужчины. Десятый день - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2023
Бокс. Чемпионат мира. Мужчины. Десятый день
Олимпиада нимчорак финалида тажрибали озарбайжонлик Муҳаммад Абдуллаевни 5:0 ҳисобида енгди. Финалда америкалик Ричард Торрес билан жанг қилди. 3 раунд давом этган жангда рақибини енгиб, олтин медални қўлга киритди. Бу Ўзбекистон делегациясининг Токио-2020 даги 5-медали бўлди.
Олимпиада чемпиони бўлган Баҳодир Жалоловга Президент совғаси — Chevrolet-Tahoe автомобили совға қилинган. Шунингдек, хонадон ва 200 минг доллар миқдордаги пул мукофоти берилган.
© Пресс-служба президента УзбекистанаБоксер Баходир Жалолов
Боксер Баходир Жалолов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2023
Боксер Баходир Жалолов
2022 йил 11 июнда Нью-Йоркда (АҚШ) оғир вазн тоифасида ҳаракат қилиб келаётган Баҳодир Жалолов (10−0, 10КО) бельгиялик боксчи Жек Муловаини (11−2-1, 7КО) 8-жангида нокаут билан мағлуб этди.

Баҳодир Жалолов бокс мактаби

2022 йилда президент қарори билан Ўзбекистоннинг бокс спорт турини янада кенг оммалаштириш ва “устоз-шогирд” анъанаси орқали ёш боксчиларни етиштириш мақсадида Баҳодир Жалолов спорт маҳорати мактаби ташкил этилди. Бокс мактабига 5-синфда ўқийдиган 25 та бола қабул қилинган. Барча машғулотлар Тошкентдаги Республика олимпия захиралари коллежида ўтказилмоқда.
© Баҳодир Жалолов шахсий архивиданБаҳодир Жалолов бокс мактабидаги машғулотлар
Баҳодир Жалолов бокс мактабидаги машғулотлар - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2023
Баҳодир Жалолов бокс мактабидаги машғулотлар
Баҳодир Жалолов 2019 йилда “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони ҳамда 2021 йилда “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланган.
Бундан ташқари, Кинематография агентлиги томонидан Баҳодир Жалолов ҳаёти ва спортдаги фаолиятига бағишланган “Енгилмас” бадиий фильми суратга олинмоқда. Кинокартина 2024 йилда катта премьера қилиниши режалаштирилган.

Навбатдаги жанг

Жалолов айни кунларда Ўзбекистон боксчилари Болгариянинг София шаҳрида ўтказилаётган “Странджа-2023” халқаро кубогида иштирок этмоқда.
Мусобақаларда Баҳодир Жалолов америкалик рақиби Эдвардс Жошуани 5:0 ҳисобига мағлуб этди. Кейинги босқичда қозоғистонлик боксчи Камшибек Конкабаев Баҳодир билан жанг қилишдан бош тортди ва Баҳодир ўз-ўзидан кейинги босқичга йўлланмани қўлга киритди.
Шунингдек, 1-14 май кунлари Тошкентда илк бор бокс бўйича эркаклар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Унда турли вазн тоифасидаги боксчилар рингга кўтарилади.
Янгиликлар лентаси
0