Рамзан Қодиров Шавкат Мирзиёевга от совға қилди

© ИА "Грозный-информ"Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров, архив сурат.
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров, архив сурат. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.07.2024
Oбуна бўлиш
Рамзан Қодиров: унинг бу олижаноб ҳайвонларга бўлган меҳрини билганим учун бу совға унга ёқади деб ишонаман.
TOШКЕНТ, 31 июл — Sputnik. Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга от совға қилди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
Шавкат Мирзиёевни таваллуд куни билан кимлар табриклади?

“Бугун Грознийда “АХМАТ” Осиё жанговар лигаси президенти Нодир Қодировга иккита зотдор отни топширдим. Бу катта биродаримиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга туғилган куни муносабати билан совғадир. Унинг бу олижаноб ҳайвонларга бўлган меҳрини билганим учун бу совға унга ёқади деб ишонаман”, — деб ёзади Қодиров ўзининг Telegram-каналида.

Унинг қайд этишича, отлар зўр ва ёш бўлишига қарамай, турли мусобақаларда ўзини анча муваффақиятли исботлади.

“Шавкат Миромоновичга ва барча Ўзбекистон аҳолисига энг самимий тилакларимни етказишни сўрадим. Чеченистон Республикасида биз ғурурланамиз ва минтақаларимиз ўртасида мустаҳкамланган яқин қардошлик муносабатларини юксак қадрлаймиз. Албатта, бу борада Шавкат Миромоновичнинг шахсан ўзи катта ҳурматга сазовор. Биз фаол тажриба ва билим алмашамиз, бу ҳам Чеченистон Республикаси, ҳам Ўзбекистоннинг ривожланишига ҳисса қўшади. Ўзбекистон халқига фаровонлик, Шавкат Мирзиёевга эса узоқ умр ва ўз республикасини ривожлантириш режаларини амалга оширишда муваффақиятлар тилайман!”, — дея хулоса қилган у.

Эслатиб ўтамиз, Чеченистон раҳбари 2022 йилда ҳам Ўзбекистон президентига иккита от совға қилган эди. Аввалроқ Ўзбекистон етакчиси Қурбон ҳайити муносабати билан Қодировга Самарқанддаги Регистон ансамбли макетини совға қилган эди.
Янгиликлар лентаси
0