https://sputniknews.uz/20220725/otlarni-yaxshi-korishingizni-bilaman-qodirov-mirziyoevni-oziga-xos-tabrikladi--26488609.html
Отларни яхши кўришингизни биламан - Қодиров Мирзиёевни ўзига хос табриклади
Отларни яхши кўришингизни биламан - Қодиров Мирзиёевни ўзига хос табриклади
Sputnik Ўзбекистон
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни 65 ёшни қарши олгани билан табриклаб, унга ўргатилган ва иккита чопқир от совға қилди.
2022-07-25T10:37+0500
2022-07-25T10:37+0500
2022-07-25T10:46+0500
сиёсат
рамзан қодиров
шавкат мирзиёев
самимий табрик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/19/26489224_0:146:3127:1904_1920x0_80_0_0_fe22937288d0a602d38dcb7de3c353cc.jpg
ТОШКЕНТ, 25 июл — Sputnik. Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни 65 ёшни қарши олгани билан табриклаб, унга ўргатилган ва иккита чопқир от совға қилди.Қодиров ўз табригида Шавкат Мирзиёевни камтарин ва меҳмондўст инсон, шу билан бирга, доно ва узоқни кўра оладиган сиёсатчи дея таърифлади. Ўзбекистон етакчисининг ўз ватанига чин дилдан меҳр қўйгани, раҳбарлик қилган йиллари давомида эл-юрт ҳурматига сазовор бўлганини ҳам қайд этди.Чеченистон раҳбари Ўзбекистонга ташрифи чоғида бўлиб ўтган мазмунли учрашув ҳақида ҳам сўз юритди. Мирзиёевнинг юритаётган сиёсати тўғрилиги, Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузи йилдан-йилга мустаҳкамланиб борётгани таъкидлади. Президентнинг шарофати билан Ўзбекистон тез орада ислом туризми марказига айланишини, чунки бу заминда ислом динининг бой тарихи сақланиб қолганини қўшимча қилди.У ўз табригида Ўзбекистонни, ўзбек халқини жуда яхши кўришини таъкидлаб, отаси шу ерда таҳсил олганини эслаб ўтди. Ушбу заминни “қадрли жой” деб билишини ҳам қўшимча қилди.Владимир Путин Шавкат Мирзиёевга қўнғироқ қилиб, уни 65 ёши билан қутлади
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/19/26489224_197:0:2928:2048_1920x0_80_0_0_c32b7ab7b0393d5a021818f1379819e6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
қодиров мирзиёев табрик от
қодиров мирзиёев табрик от
Отларни яхши кўришингизни биламан - Қодиров Мирзиёевни ўзига хос табриклади
10:37 25.07.2022 (янгиланди: 10:46 25.07.2022) Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга иккита от совға қилди.
ТОШКЕНТ, 25 июл — Sputnik. Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни 65 ёшни қарши олгани билан табриклаб, унга ўргатилган ва иккита чопқир от
совға қилди. “Ассалому алайкум, бизнинг қадрли, катта оғамиз. Шавкат Миромонович, 65 ёшга тўлганингиз билан чин кўнгилдан табриклайман. Мен отларни яхши кўраман, сиз ҳам уларни яхши кўришингизни биламан. Шу сабаб бутун Чеченистон халқи ва ўзим номимдан мана шундай чопқирларни сизга совға қилишга қарор қилдим”, - дейди Чеченистон раҳбари.
Қодиров ўз табригида Шавкат Мирзиёевни камтарин ва меҳмондўст инсон, шу билан бирга, доно ва узоқни кўра оладиган сиёсатчи дея таърифлади. Ўзбекистон етакчисининг ўз ватанига чин дилдан меҳр қўйгани, раҳбарлик қилган йиллари давомида эл-юрт ҳурматига сазовор бўлганини ҳам қайд этди.
Чеченистон раҳбари Ўзбекистонга ташрифи чоғида бўлиб ўтган мазмунли учрашув ҳақида ҳам сўз юритди. Мирзиёевнинг юритаётган сиёсати тўғрилиги, Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузи йилдан-йилга мустаҳкамланиб борётгани таъкидлади. Президентнинг шарофати билан Ўзбекистон тез орада ислом туризми марказига айланишини, чунки бу заминда ислом динининг бой тарихи сақланиб қолганини қўшимча қилди.
“Ўзбекистонга ташрифим давомида бўлиб ўтган мазмунли учрашувимизни илиқ эслайман. Бу ерлар гуллаб-яшнаб, Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузи йилдан-йилга мустаҳкамланиб бораётгани учун унинг сиёсати тўғрилигига шахсан мен амалий сафарим давомида амин бўлдим. Ўзбекистоннинг юксалиб бораётганини, иқтисодиёти ва ижтимоий соҳасини жадал суръатларда ривожлантираётганини кўриш жуда қувонарли. Бундан ташқари, Шавкат Миромонович Россия билан яқин дўстона муносабатларни фаол ўрнатиб, ривожлантирмоқда. Аминманки, йиллар давомида дўстлигимиз мустаҳкамланиб боради ва янада кучаяди”, - деди Рамзан Қодиров.
У ўз табригида Ўзбекистонни, ўзбек халқини жуда яхши кўришини таъкидлаб, отаси шу ерда таҳсил олганини эслаб ўтди. Ушбу заминни “қадрли жой” деб билишини ҳам қўшимча қилди.