"ШҲТ плюс" учрашуви: ШҲТ давлатлари раҳбарлари қандай фикрлар билдиришди?

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев принял участие в очередном заседании Совета глав государств-членов ШОС, состоявшемся в городе Астане.
Шавкат Мирзиёев принял участие в очередном заседании Совета глав государств-членов ШОС, состоявшемся в городе Астане. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.07.2024
Oбуна бўлиш
“ШҲТ Плюс”нинг биринчи йиғилишида 16 давлатнинг давлат ва ҳукумат раҳбарлари иштирок этди.
ТОШКЕНТ, 4 июл — Sputnik. Остонада "ШҲТ плюс" форматидаги учрашув бўлиб ўтди. Унда ШҲТ давлатлари раҳбарлари томонидан бир қатор таклифлар ўртага ташланди.
“ШҲТ плюс” форматидаги учрашувнинг мавзуси “Кўп томонлама мулоқотни мустаҳкамлаш – барқарор тинчлик ва тараққиётга содиқлик”. Кун тартибидан ташкилот ва таклиф этилган давлатлар ўртасидаги халқаро ва минтақавий мавзулардаги ҳамкорлик масалалари ўрин олди.
Хавфсизлик, терроризм ва энергетика: ШҲТ саммитида қандай ҳужжатлар имзоланди?
“ШҲТ плюс”нинг биринчи йиғилишида 16 та давлатнинг давлат ва ҳукумат раҳбарлари иштирок этди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ШҲТ ташкил этилганининг 25 йиллиги арафасида ташкилотнинг улкан салоҳияти ва жаҳон сиёсати ва иқтисодиётидаги ортиб бораётган ролига мос келадиган ШҲТнинг янги кун тартибини ишлаб чиқиш вақти келганини айтди.
ШҲТ ҳамжиҳатлиги заифлашишига йўл қўймаслик муҳим: Мирзиёевнинг саммитдаги асосий фикрлари
“Барча мамлакатларимиз ваколатли органлари раҳбарлари ва экспертлари иштирокида ҳар йили хавфсизлик масалалари бўйича "ШҲТ плюс" мулоқотини ўтказишни таклиф қиламан”, — деди Мирзиёев.
Шунингдек, Мирзиёев ШҲТ Экспо халқаро саноат кўргазмасини ҳар йили ўтказишни таклиф қилди.
“Биз Тошкентда экологик барқарорлик ва яшил ўсиш соҳасида тадқиқотлар олиб борувчи ШҲТнинг иқлим бўйича инновацион ечимлар марказини ташкил этишни таклиф қиламиз”, — дея таъкидлади Мирзиёев.
Ўзбекистон томони барча манфаатдор томонларни жалб қилган ҳолда ушбу соҳалардаги лойиҳаларни тизимлаштириш ва биргаликда амалга ошириш имконини берадиган гуманитар ташаббуслар ва ШҲТ дастурлари ягона банкини ишлаб чиқишни таклиф қилди.
Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев “ШҲТ плюс” форматидаги йиғилишда сўзлаган нутқида ШҲТга аъзо давлатларнинг савдо-иқтисодий алоқаларини мустаҳкамлаш ташкилот фаолиятининг устувор йўналиши эканини таъкидлади.
“Санкция можаролари жаҳон иқтисодиётига катта зарар етказади ва кейинги ривожланиш истиқболларини тор қилади. Бундай шароитда биз ижобий динамикани сақлаб қолиш ва салоҳиятни оширишга қаратилган савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг янада мослашувчан стратегиясини яратишимиз керак”, — деди Тоқаев.
Унинг таъкидлашича, ҳозирги босқичда ШҲТга аъзо мамлакатлар иқтисодиёти юқори ўсиш суръатларини – 4 фоиздан 9 фоизгача кўрсатмоқда. Ташқи савдо 8 триллион доллардан ошади - бу бутун жаҳон савдосининг чорак қисмига тенг.
“Осиёнинг янги ва тарихий иқтисодий юксалиши, асосан, ШҲТ туфайли, бутун жаҳон иқтисодиётини барқарорлаштирувчи омил ҳисобланади”, — деди у.
Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг овози халқаро майдонда янада баландроқ янграйди ва бугунги куннинг турли муаммолари бўйича яхлит позицияни илгари суриши керак, деди президент.
ШҲТ давлатлари ташқи аралашувга қарши туриши керак — Си Цзиньпин
ХХР раиси итой етакчиси Си Цзиньп халқаро вазият қандай ўзгармасин, ШҲТ қўшма ва барқарор хавфсизлик кафолати бўлиб хизмат қилишда давом этиши кераклигини маълум қилди. Барча давлатлар ўзларини хавфсиз ҳис қилиши керак, деди у. Хитой раҳбарининг қўшимча қилишича, Хитой ШҲТга раис сифатида терроризмга қарши биргаликдаги машғулотларни таъминлайди.
ШҲТга янги бош котиб тайинланди
Россия президенти Владимир Путиннинг қайд этишича, Истанбул келишувлари музокаралар столида қолмоқда ва Украина бўйича музокараларни давом эттириш учун асос бўлиши мумкин.
Россия ШҲТнинг Украина можароси бўйича ташаббусларини инобатга олишга тайёр — Путин
“Россия ҳеч қачон рад этмаган ва ҳозир ҳам тинчлик музокараларини давом эттиришга тайёр”, — деди Путин.
Путиннинг таъкидлашича, Истанбул келишувлари “Украина музокаралар делегацияси раҳбари томонидан бошланган, бу эса, афтидан, улар Украина учун жуда мос эди”. Бироқ, Россия раҳбарининг эслатишича, Украина пировардида музокаралардан бош тортди ва буни “Лондон ва шунинг учун Вашингтоннинг бевосита буйруғи билан очиқчасига амалга оширди”.
Маълумот учун, 3-4 июль кунлари Остонада ШҲТ саммити бўлиб ўтди. Тадбирда Россия, Озарбайжон, Беларусь, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Қатар, Қирғизистон, Хитой, Мўғулистон, БАА, Покистон, Тожикистон, Туркманистон, Туркия ва Ўзбекистон давлат ва ҳукумат раҳбарлари иштирок этди. Саммитда ШҲТ бош котиби Чжан Мин ва БМТ бош котиби Антониу Гутерриш ҳам қатнашди. Тадбир “Кўп томонлама мулоқотни мустаҳкамлаш – барқарор тинчлик ва тараққиётга интилиш” шиори остида ўтказилмоқда.
Генеральный секретарь Организации Объединенных Наций Антониу Гутерриш - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.07.2024
ШҲТ тинчликка эришиш қудратига эга — БМТ бош котиби
Янгиликлар лентаси
0