https://sputniknews.uz/20240703/vladimir-putin-shht-sammitida-ishtirok-etish-uchun-ostonaga-keldi-44646329.html
Владимир Путин ШҲТ саммитида иштирок этиш учун Остонага келди
Владимир Путин ШҲТ саммитида иштирок этиш учун Остонага келди
Sputnik Ўзбекистон
Аэропортда Владимир Путинни Қозоғистон бош вазири кутиб олди. 03.07.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-07-03T10:16+0500
2024-07-03T10:16+0500
2024-07-03T10:45+0500
сиёсат
россия
қозоғистон
ўзбекистон
шанхай ҳамкорлик ташкилоти (шҳт)
владимир путин
қасим-жомарт тоқаев
шавкат мирзиёев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/07/03/44646656_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_f0830b4ba7f91e52047b41fa4e451203.jpg
TOШКЕНТ, 3 июл — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) саммитида иштирок этиш учун Остонага келди. Аэропортда Владимир Путинни Қозоғистон бош вазири Олжас Бектенов кутиб олди. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон ҳукумат матбуот хизматига таяниб хабар берди. Путин эртага бошланадиган ташкилот саммитида иштирок этади. Бугун эса Остонага келган ва келаётган давлат раҳбарлари икки томонлама музокаралар олиб боради. Россия етакчиси Қозоғистон, Хитой, Туркия, Мўғулистон, Озарбайжон етакчилари ва Покистон бош вазири билан икки томонлама учрашувлар ўтказади.Қайд этилишича, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош котиби ҳам Остонага етиб келган. Саммитда ташкилотга аъзо давлатлар, шунингдек, ШҲТдаги ҳамкор ва кузатувчи давлатлар раҳбарлари иштирок этади. Бу галги саммит бошқаларидан ташкилотга янги иштирокчи – Беларусь Республикаси келиши билан ажралиб туради. Александр Лукашенко ташкилотга аъзо бўлиш истагини икки йил аввал маълум қилган ва Остонадаги саммит Беларусь учун янги мақомдаги биринчи саммит бўлади. Қозоғистон етакчисининг сўзларига кўра, Остонадаги саммитда ўрта муддатли истиқболга мўлжалланган ўзаро ҳамкорликнинг асосий йўналишлари белгилаб олинади, мавжуд чақириқ ва таҳдидларга адекват ва ўз вақтида жавоб бериш ташаббуслари ишлаб чиқилади. Демак, 3-4 июль кунлари ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари ташкилот доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада чуқурлаштириш ва фаолиятини такомиллаштириш ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилишади. Халқаро ва минтақавий долзарб муаммолар юзасидан фикр алмашилади. Аниқлик киритилишича, учрашув якунлари бўйича Остона декларацияси ва бошқа қўшма ҳужжатлар имзоланади. ШҲТга 2001 йилда олтита давлат – Қозоғистон, Хитой, Россия, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон томонидан асос солинган. Кейинчалик иттифоққа Эрон, Ҳиндистон ва Покистон қўшилди. Кузатувчи давлатлар: Афғонистон, Беларусь ва Мўғулистон. Ҳамкор давлатлар: Озарбайжон, Арманистон, Камбоджа, Непал, БАА, Туркия ва Шри-Ланка. Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси ва "ШҲТ плюс" форматидаги учрашувда иштирок этиш учун 3-4 июль кунлари амалий ташриф билан Остона шаҳрида бўлади.
https://sputniknews.uz/20240701/sco-sammit-yangi-xavfsizlik-paradigma-44607858.html
қозоғистон
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/07/03/44646656_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_fb46a0538e443c36461151649a2386bb.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, россия, қозоғистон, ўзбекистон, шанхай ҳамкорлик ташкилоти (шҳт), владимир путин, қасим-жомарт тоқаев, шавкат мирзиёев
сиёсат, россия, қозоғистон, ўзбекистон, шанхай ҳамкорлик ташкилоти (шҳт), владимир путин, қасим-жомарт тоқаев, шавкат мирзиёев
Владимир Путин ШҲТ саммитида иштирок этиш учун Остонага келди
10:16 03.07.2024 (янгиланди: 10:45 03.07.2024) Аэропортда Владимир Путинни Қозоғистон бош вазири кутиб олди.
TOШКЕНТ, 3 июл — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) саммитида иштирок этиш учун Остонага келди. Аэропортда Владимир Путинни Қозоғистон бош вазири Олжас Бектенов кутиб олди. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон ҳукумат матбуот хизматига таяниб хабар берди.
Путин эртага бошланадиган ташкилот саммитида иштирок этади. Бугун эса Остонага келган ва келаётган давлат раҳбарлари икки томонлама музокаралар олиб боради. Россия етакчиси Қозоғистон, Хитой, Туркия, Мўғулистон, Озарбайжон етакчилари ва Покистон бош вазири билан икки томонлама учрашувлар ўтказади.
Қайд этилишича, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош котиби ҳам Остонага етиб келган.
Саммитда ташкилотга аъзо давлатлар, шунингдек, ШҲТдаги ҳамкор ва кузатувчи давлатлар раҳбарлари иштирок этади. Бу галги саммит бошқаларидан ташкилотга янги иштирокчи – Беларусь Республикаси келиши билан ажралиб туради. Александр Лукашенко ташкилотга аъзо бўлиш истагини икки йил аввал маълум қилган ва Остонадаги саммит Беларусь учун янги мақомдаги биринчи саммит бўлади.
Қозоғистон етакчисининг сўзларига кўра, Остонадаги саммитда ўрта муддатли истиқболга мўлжалланган ўзаро ҳамкорликнинг асосий йўналишлари белгилаб олинади, мавжуд чақириқ ва таҳдидларга адекват ва ўз вақтида жавоб бериш ташаббуслари ишлаб чиқилади.
Демак, 3-4 июль кунлари ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари ташкилот доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада чуқурлаштириш ва фаолиятини такомиллаштириш ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилишади. Халқаро ва минтақавий долзарб муаммолар юзасидан фикр алмашилади. Аниқлик киритилишича, учрашув якунлари бўйича Остона декларацияси ва бошқа қўшма ҳужжатлар имзоланади.
ШҲТга 2001 йилда олтита давлат – Қозоғистон, Хитой, Россия, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон томонидан асос солинган. Кейинчалик иттифоққа Эрон, Ҳиндистон ва Покистон қўшилди. Кузатувчи давлатлар: Афғонистон, Беларусь ва Мўғулистон. Ҳамкор давлатлар: Озарбайжон, Арманистон, Камбоджа, Непал, БАА, Туркия ва Шри-Ланка.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси ва "ШҲТ плюс" форматидаги учрашувда иштирок этиш учун 3-4 июль кунлари амалий ташриф билан Остона
шаҳрида бўлади.