Шавкат Мирзиёев Остонадаги ШҲТ саммитида иштирок этади

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев принял участие в заседании Совета глав государств-членов ШОС.
Шавкат Мирзиёев принял участие в заседании Совета глав государств-членов ШОС. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.07.2024
Oбуна бўлиш
Қозоғистонда ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси ва "ШҲТ плюс" форматидаги учрашув бўлиб ўтади.
TOШКЕНТ, 2 июл — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) саммитида иштирок этади, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси ва "ШҲТ плюс" форматидаги учрашувда иштирок этиш учун 3-4 июль кунлари амалий ташриф билан Остона шаҳрида бўлади.
Саммит кун тартибидан ШҲТ доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш ва ташкилот фаолиятини такомиллаштиришнинг долзарб масалалари ўрин олган. Халқаро ва минтақавий ҳамкорликнинг муҳим жиҳатлари ҳам кўриб чиқилади.
“Йиғилиш якунида Остона декларацияси ҳамда иқтисодиёт, хавфсизлик, экология, энергетика, туризм ва бошқа кўплаб йўналишларда шерикликни кенгайтириш бўйича ҳужжатлар қабул қилиниши режалаштирилган”, — дейилади хабарда.
Ташриф доирасида Ўзбекистон етакчиси хорижий делегациялар раҳбарлари билан қатор икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказади.
Флаги ШОС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.07.2024
ШҲТ саммити дунёни янги хавфсизлик парадигмасини қабул қилишга чақиради
Янгиликлар лентаси
0