https://sputniknews.uz/20240701/sco-sammit-yangi-xavfsizlik-paradigma-44607858.html
ШҲТ саммити дунёни янги хавфсизлик парадигмасини қабул қилишга чақиради
ШҲТ саммити дунёни янги хавфсизлик парадигмасини қабул қилишга чақиради
Sputnik Ўзбекистон
Қозоғистон президенти: биз ШҲТ фаолиятини янада такомиллаштириш соҳасида стратегик муҳим қарорлар қабул қилинишини кутмоқдамиз.
2024-07-01T14:26+0500
2024-07-01T14:26+0500
2024-07-01T14:26+0500
дунё янгиликлари
дунёда
шанхай ҳамкорлик ташкилоти (шҳт)
қозоғистон
қасим-жомарт тоқаев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/05/15/43979560_0:0:1280:720_1920x0_80_0_0_0cdb4278170c5e48e49e9cd1e15a702e.jpg
TOШКЕНТ, 1 июл — Sputnik. Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)нинг Остона саммити иштирокчилари жаҳон ҳамжамиятини ҳалол ва очиқ глобал мулоқотни бошлашга ва янги хавфсизлик парадигмасини қабул қилишга чақиришади. Бу ҳақда Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев “Синьхуа” агентлигига берган интервюсида маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости. Президент саммитнинг якуний қарорларида “Шанхай руҳи”нинг асосий тамойиллари тўлиқ ўзида мужассамлашини таъкидлади: дўстлик, ўзаро ишонч, ўзаро манфаат ва бир-бирининг манфаатларини ҳисобга олиш. “Остона саммити иштирокчилари халқаро ҳамжамиятни ҳалол ва очиқ глобал мулоқотни бошлаш, янги хавфсизлик парадигмасини қабул қилиш, адолатли иқтисодий муҳит яратиш ва сайёрамиз мусаффолигини ҳимоя қилиш учун зарур саъй-ҳаракатларни амалга оширишга чақиради”, — дея қўшимча қилди Тоқаев.
https://sputniknews.uz/20240521/sco-tashqi-ishlar-vazir-ostona-yigilish-yakun-hujjat-43980338.html
қозоғистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/05/15/43979560_160:0:1120:720_1920x0_80_0_0_91644778d8d0c6ec06cf2f43e27921dd.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
қозоғистон президенти шҳт
қозоғистон президенти шҳт
ШҲТ саммити дунёни янги хавфсизлик парадигмасини қабул қилишга чақиради
Қозоғистон президенти: биз ШҲТ фаолиятини янада такомиллаштириш соҳасида стратегик муҳим қарорлар қабул қилинишини кутмоқдамиз.
TOШКЕНТ, 1 июл — Sputnik. Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)нинг Остона саммити иштирокчилари жаҳон ҳамжамиятини ҳалол ва очиқ глобал мулоқотни бошлашга ва янги хавфсизлик парадигмасини қабул қилишга чақиришади. Бу ҳақда Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев “Синьхуа” агентлигига берган интервюсида маълум қилди, деб ёзмоқда
РИА Новости. “Раисликнинг (Қозоғистоннинг ШҲТга – таҳр.) кулминацион нуқтаси Остонадаги саммит бўлади, биз унга катта эътибор қаратяпмиз. Биз ШҲТ фаолиятини янада такомиллаштириш соҳасида стратегик муҳим қарорлар қабул қилинишини кутмоқдамиз. Ўрта муддатли истиқболга мўлжалланган ўзаро ҳамкорликнинг асосий йўналишлари белгилаб олинади, мавжуд чақириқ ва таҳдидларга адекват ва ўз вақтида жавоб бериш ташаббуслари ишлаб чиқилади”, — деди Қозоғистон етакчиси.
Президент саммитнинг якуний қарорларида “Шанхай руҳи”нинг асосий тамойиллари тўлиқ ўзида мужассамлашини таъкидлади: дўстлик, ўзаро ишонч, ўзаро манфаат ва бир-бирининг манфаатларини ҳисобга олиш.
“Остона саммити иштирокчилари халқаро ҳамжамиятни ҳалол ва очиқ глобал мулоқотни бошлаш, янги хавфсизлик парадигмасини қабул қилиш, адолатли иқтисодий муҳит яратиш ва сайёрамиз мусаффолигини ҳимоя қилиш учун зарур саъй-ҳаракатларни амалга оширишга чақиради”, — дея қўшимча қилди Тоқаев.