Чувашия Ўзбекистонга уруғлик пиёз ва картошка етказиб беришга тайёр
© Telegram-канал главы Чувашской РеспубликиОлег Николаев
© Telegram-канал главы Чувашской Республики
Oбуна бўлиш
Чувашия Ўзбекистондан керамика ишлаб чиқариш учун зарур бўлган лойни харид қилишга тайёр.
ТОШКЕНТ, 27 май – Sputnik. Чувашия Ўзбекистонга уруғлик пиёз етказиб беришга ва у ердан кулолчилик буюмларини ишлаб чиқариш учун зарур бўлган лойни сотиб олишга тайёр, деди Чувашия раҳбари Олег Николаев Тошкентда бўлиб ўтаётган Россия ва Ўзбекистон ҳудудлари минтақалараро ҳамкорлик форумида.
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон Чувашиянинг 84 та ҳамкор давлатлари орасида кучли бешликдан жой олган. Биргина ўтган йилнинг ўзида ташқи савдо айланмаси 2022 йилга нисбатан 2,1 баравар ошиб, 27,8 миллион долларни ташкил этди.

“Савдо-иқтисодий, саноат, ижтимоий соҳаларда, қишлоқ хўжалиги, энергетика ва тракторсозлик соҳаларида ҳамкорлик ўзаро манфаатли бўлиб, биз Ўзбекистонга зарур бўлган пиёз тўплами ва картошка етказиб беришга, чуваш тракторларини йиғишга тайёрмиз. Қашқадарё вилоятидан кулолчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун зарур бўлган лой сотиб олишга тайёрмиз. Авваллари ушбу хомашё Украинадан олиб келинган”, — деди Николаев.
Шунингдек, у Ўзбекистон ёшлари учун касб-ҳунар ўргатиш бўйича талаб борлигини таъкидлади. Ҳозирда Чувашия олий ўқув юртларида 172 нафар Ўзбекистон фуқароси таҳсил олмоқда.
Россия президенти Владимир Путин 26-27 май кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлиб турибди. Ташриф доирасида Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтади ва унда президентлар иштирок этади.