Ўзбекистон ва Россия фитосанитария йўналишида ҳамкорликни кучайтирмоқчи
10:03 23.05.2024 (янгиланди: 10:54 23.05.2024)
© РоссельхознадзорМосквада Росселхознадзор ва Ўзбекистон Карантин ва ўсимликларни ҳимоя қилиш агентлиги ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.
© Россельхознадзор
Oбуна бўлиш
Экспорти ҳажмини ошириш масалалари Росселхознадзорда муҳокама этилди.
ТОШКЕНТ, 23 май — Sputnik. Ўзбекистон Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ва Росселхознадзор фитосанитария йўналишида ҳамкорликни янада кенгайтиради, дея хабар берди агентлик матбуот хизмати.
Қайд этилишича, агентлик вакиллари Россияда бўлиб турибди. Амалий ташриф доирасида Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги раҳбари Иброҳим Эргашев Ветеринария ва фитосанитария назорати федерал хизмати (Росселхознадзор) раҳбари Сергей Данкверт билан учрашди.
© Агентства по карантину и защите растений Узбекистана Москвада Росселхознадзор ва Ўзбекистон Карантин ва ўсимликларни ҳимоя қилиш агентлиги ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.
Москвада Росселхознадзор ва Ўзбекистон Карантин ва ўсимликларни ҳимоя қилиш агентлиги ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.
© Агентства по карантину и защите растений Узбекистана
Унда Ўзбекистон ва Россия ўртасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти ҳажмини ошириш масаласи муҳокама этилди.
“Мулоқот давомида томонлар бугун қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳолатни таҳлил қилиб, товарайирбошлаш сўнгги йилларда кескин ошганини таъкидладилар. Эндиги мақсад мева-сабзавотларнинг сифатини янада ошириш, саралаш, қадоқлашга алоҳида эътибор қаратиб, бунда фитосанитария қоидаларига амал қилиш муҳим”, — дейилади хабарда.
Ижобий тажриба сифатида Жиззах вилоятида барпо этилган “BMB-NRC Agrologistics” агрологистика маркази келтирилди.
Марказ ҳудудида фитосанитария лабораторияси ташкил этилган. Россияга экспорт бўладиган маҳсулотларнинг текшируви амалга оширилади. Бунда маҳсулот бузилишининг олдини олиш, тадбиркорлик субъектларига қулайлик яратиш, ҳужжатлар расмийлаштирувида ортиқча оворагарчиликларни олдини олиш назарда тутилган.
© Агентства по карантину и защите растений Узбекистана Москвада Росселхознадзор ва Ўзбекистон Карантин ва ўсимликларни ҳимоя қилиш агентлиги ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.
Москвада Росселхознадзор ва Ўзбекистон Карантин ва ўсимликларни ҳимоя қилиш агентлиги ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.
© Агентства по карантину и защите растений Узбекистана
“Келишув доирасида фитосанитария йўналишида ҳамкорликни янада кенгайтириш, Росселхознадзор вакилларининг Жиззах вилоятидаги “BMB-NRC Agrologistics” агрологистика марказига ташрифини ташкил этиш режалаштирилди”, — дея қўшимча қилинган хабарда.
Маълумот учун, Ўзбекистондан Россияга мева-сабзавотларни жўнатиш ҳар йили 20-30 фоизга ўсиб бормоқда ва ҳозирда ушбу товарлар импортининг 10 фоизини ташкил этмоқда. 2024 йил бошидан буён Россияга 156 минг тоннага яқин мева-сабзавот импорт қилинди, бу 2023 йилнинг шу даврига (124 минг тонна) нисбатан 26 фоизга кўпдир. Сезиларли ўсиш қуйидагиларда кузатилди: хурмо 6,2 бараварга (233 тоннадан 1,5 минг тоннага), оқ карам 4 бараварга (18 дан 72 минг тоннагача), сабзи 3,4 баробарга (3,4 дан 11,5 минг тоннагача), гулкарам 2,2 бараварга (2,6 дан 5,8 минг тоннагача).
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон делегацияси Бошқирдистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти ҳажмини ошириш бўйича музокаралар олиб борган эди. Унда Россияга маҳсулот юклаган фураларнинг тўғри тақсимланиши учун электрон платформани яратиш, ҳамкорликда мева-сабзавотларнинг сараланиши, калибрланиши ва қадоқлашга мўлжалланган қўшма лойиҳаларни йўлга қўйишга келишиб олинди.