Ўзбекистонда мева-сабзавотларни тезкорлик билан экспорт қилиш йўлаклари очилади

© Sputnik / Рамиз БахтияровФрукты и овощи
Фрукты и овощи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.05.2024
Oбуна бўлиш
Бунда тез бузилувчан мева-сабзавот маҳсулотлари ортилган транспорт воситаларини ушбу йўлакларга йўналтирилади.
ТОШКЕНТ, 22 май — Sputnik. Ўзбекистондаги йирик божхона постларида мева-сабзавотларни тезкорлик билан экспорт қилиш учун махсус йўлаклар очилади, деб хабар берди Божхона қўмитаси матбуот хизмати.
"Товар ва транспорт воситалари ҳаракати юқори бўлган йирик чегара божхона постларида мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини устувор тартибда тезкорлик билан амалга ошириш учун махсус белгилар билан жиҳозланган алоҳида йўлаклар ташкил этилади", — дейилган хабарда.
Бунда тез бузилувчан мева-сабзавот маҳсулотлари (пиёз, карам, гилос, ўрик ва бошқалар) ортилган транспорт воситаларини ушбу йўлакларга йўналтиришда устуворлик таъминланади.
"Экспортга йўналтирилаётган тез бузилувчан мева-сабзавот маҳсулотлари ортилган транспорт воситаларига халқаро стандартларга мос бўлган фарқлаш белгисини (автотранспорт воситасининг олд ойна ўнг томонига) ўрнатиш тавсия қилинади. Бу чегара-божхона постларида ушбу транспорт воситаларини алоҳида йўлакка йўналтиришда муҳим рол ўйнайди", — дея эслатиб ўтган қўмита.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда шу йилнинг 1 майидан бошлаб мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш шартномалари қиймати мониторинги жорий этилди. Бундан кўзланган мақсад сабзавот ва меваларнинг экспорт нархларининг сунъий равишда туширилишига йўл қўймаслик ва валюта тушумини назорат қилишдан иборат.
Мева-сабзавот маҳсулотларининг экспорт нархини пасайтиришдаги фарқ тавсия этилган таннархнинг 20 фоизидан ошмаслиги керак.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон хорижга 298,5 миллион долларлик 514,8 минг тонна мева-сабзавот экспорт қилган. 2023 йилнинг шу даврига нисбатан экспорт кўрсаткичи 43,3 фоизга ёки 155,6 минг тоннага, пул ифодасида 16,5 фоизга ошган. Бу даврда мева-сабзавот экспортининг асосий бозорлари Россия (26,3 фоиз), Покистон (24,2 фоиз), Қозоғистон (13 фоиз) ва Хитой (9,3 фоиз) ҳисобланади.
Янгиликлар лентаси
0