Ўзбекистон ва Бошқирдистон қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик қилади
© Sputnik / Виталий Тимкив / Медиабанкка ўтишМеждународная сельскохозяйственная выставка "ЮгАгро-2019"
© Sputnik / Виталий Тимкив
/ Oбуна бўлиш
Ўзбекистон делегацияси Бошқирдистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти ҳажмини ошириш бўйича музокаралар олиб борди.
ТОШКЕНТ, 21 май — Sputnik. Ўзбекистон ва Бошқирдистон ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик қилишга келишиб олинди. Бу ҳақда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги хабар берди.
Ўзбекистон делегацияси Бошқирдистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти ҳажмини ошириш бўйича музокаралар олиб борди.
© Агентство по карантину и защите растений республики УзбекистанЎзбекистон делегацияси Бошқирдистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти ҳажмини ошириш бўйича музокаралар олиб борди.

© Агентство по карантину и защите растений республики Узбекистан
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги директори Иброҳим Эргашев Бошқирдистон Республикасининг савдо ва хизматлар бўйича вазири Алексей Гусев ва Қишлоқ хўжалиги вазири Илшат Фазрахматов ўртасида бўлиб ўтган учрашувда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти ҳажмини ошириш масалалари муҳокама қилинди.
© Агентство по карантину и защите растений республики УзбекистанЎзбекистон делегацияси Бошқирдистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти ҳажмини ошириш бўйича музокаралар олиб борди.
Ўзбекистон делегацияси Бошқирдистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти ҳажмини ошириш бўйича музокаралар олиб борди.
© Агентство по карантину и защите растений республики Узбекистан
“Электрон алмашинувни йўлга қўйиш, шунингдек, Россияга маҳсулот юклаган фураларнинг тўғри тақсимланиши учун электрон платформани яратиш, ҳамкорликда мева-сабзавотларнинг сараланиши, калибрланиши ва қадоқлашга мўлжалланган қўшма лойиҳаларни йўлга қўйишга келишиб олинди”, — дейилади хабарда.
Шунингдек, тадбиркорлар учун B2B учрашувларни ташкил этиш, экспортёр ва импортёрларнинг алмашинуви учун майдон яратиш масаласини кўриб чиқилди.
“Маълум кунни “очиқ эшиклар куни” сифатида белгилашга келишиб олинди. Бундай тажриба ҳукумат кўмагида ташкил этилиб, икки томонлама ишончни мустаҳкамлашга хизмат қилади”, — дея қайд этилган хабарда.
Бошқирдистон вакиллари Ўзбекистонда узумчилик, қишлоқ хўжалиги, ишлаб чиқариш, туризм йўналишлари ривожланаётганини эътироф этиб, келгусидаги ҳамкорлик бу соҳаларни ҳам қамраб олиши мумкинлиги қайд этишди.
© Агентство по карантину и защите растений республики УзбекистанЎзбекистон делегацияси Бошқирдистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти ҳажмини ошириш бўйича музокаралар олиб борди.
Ўзбекистон делегацияси Бошқирдистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти ҳажмини ошириш бўйича музокаралар олиб борди.
© Агентство по карантину и защите растений республики Узбекистан
Уфа томонидан лойиҳаларда Ўзбекистонлик ҳамкорларнинг иштироки қўллаб қувватланиши айтилди.
Муҳокамалар жараёнида “яшил йўлак” тизимини ташкил этиш ҳам муҳокама этилди. Бунда қулай агрологистика марказларини, фитосанитария лабораториясини ташкил этиш, ҳужжатлар расмийлаштирилишида тўсиқларни олдини олиш кўзда тутилган.