"Бу даҳшатли". Путин ва Си Цзиньпин учрашувидаги "ишора" штатларда ваҳима уйғотди

© POOL / Медиабанкка ўтишГосударственный визит президента Владимира Путина в Китай
Государственный визит президента Владимира Путина в Китай - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.05.2024
Oбуна бўлиш
Таҳлилчи: Путин ва Си Цзиньпиннинг қучоқлашуви Қўшма Штатлар учун даҳшатга айланди.
ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин ва ХХР раиси Си Цзиньпиннинг "дўстона қучоқлашуви" АҚШ учун улкан стратегик мағлубиятнинг далили бўлди. Бу ҳақда "Наследие" фондининг таҳлилчиси Майкл Пиллсбери Fox News учун берган интервьюсида маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
“Икки раҳбарнинг бир-бирини қучоқлашганини кўриш стратегик даҳшатли (АҚШ учун - таҳр). Одатда, Хитой етакчиси Си Цзиньпин кўпроқ ўзини тутади. У қучоқлашни яхши кўрадиган италиялик эмас, у Хитой коммунистларининг етакчиси”, — таъкидлади америкалик эксперт.
Пиллсберига кўра, Россия ва Хитой ўртасидаги дўстлик Вашингтон учун катта хавф туғдиради. Ҳар икки давлат ҳам штатлар томонидан хавфли стратегик рақиб сифатида қабул қилинади, дея қўшимча қилди у.
"Бу ғамгин кун (штатлар учун. - таҳр.)", —дея хулоса қилди таҳлилчи.
Президент Владимир Путин прибыл в Китай с официальным визитом - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.05.2024
Россия ва Хитой бошқа давлатларнинг ишларига аралашишни бас қилишга чақирди
Янгиликлар лентаси
0