https://sputniknews.uz/20240514/vladimir-putin-china-xi-jinping-43865589.html
Путин давлат ташрифи билан Хитойга боради
Путин давлат ташрифи билан Хитойга боради
Sputnik Ўзбекистон
Россия етакчисининг лавозимга киришишдан кейинги биринчи ташрифи Хитойга бўлади.
2024-05-14T13:00+0500
2024-05-14T13:00+0500
2024-05-14T13:00+0500
дунё янгиликлари
дунёда
россия
владимир путин
си цзинпин
ташриф
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/15/33113022_0:0:2824:1589_1920x0_80_0_0_a9e1eb83439526ffde0cb6ef83dc4740.jpg
ТОШКЕНТ, 14 май — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин ХХР раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан Хитойга ташриф буюради. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар берди.Ташриф 16—17 май кунлари амалга оширилади.Россия президенти ва ХХР раиси ўртасидаги музокаралар якунлари бўйича давлат раҳбарларининг қўшма баёноти ва бир қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган. Мамлакат етакчилари ҳамкорликни янада ривожлантириш йўналишларини белгилайди, энг долзарб муаммоларни муҳокама қилади.Шунингдек, энг долзарб халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан атрофлича фикр алмашилади.Бундан ташқари, Владимир Путин ва Си Цзиньпин дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 75 йиллиги ҳамда Россия ва Хитой маданияти йилларининг очилишига бағишланган тантанали кечада иштирок этади.
https://sputniknews.uz/20231018/rossiya-xitoy-ozaro-manfaatli-hamkorlik-40054488.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/15/33113022_273:0:2781:1881_1920x0_80_0_0_c8a195e3f542817d26d6deeb44705e5b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия президенти владимир путин ххр раиси си цзиньпин хитойга кремль матбуот хизмати
россия президенти владимир путин ххр раиси си цзиньпин хитойга кремль матбуот хизмати
Путин давлат ташрифи билан Хитойга боради
Россия етакчисининг лавозимга киришишдан кейинги биринчи ташрифи Хитойга бўлади.
ТОШКЕНТ, 14 май — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин ХХР раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан Хитойга ташриф буюради. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар берди.
Ташриф 16—17 май кунлари амалга оширилади.
“Хитой раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан Россия Федерацияси президенти Владимир Путин ўз лавозимига киришганидан сўнг илк хорижий сафари сифатида 16-17 май кунлари Хитой Халқ Республикасига давлат ташрифи билан боради”, — дейилади хабарда.
Россия президенти ва ХХР раиси ўртасидаги музокаралар якунлари бўйича давлат раҳбарларининг қўшма баёноти ва бир қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган. Мамлакат етакчилари ҳамкорликни янада ривожлантириш йўналишларини белгилайди, энг долзарб муаммоларни муҳокама қилади.
Шунингдек, энг долзарб халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан атрофлича фикр алмашилади.
Бундан ташқари, Владимир Путин ва Си Цзиньпин дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 75 йиллиги ҳамда Россия ва Хитой маданияти йилларининг очилишига бағишланган тантанали кечада иштирок этади.