Ўзбекистон ва ЕОИИ саноат соҳасида ҳамкорликни чуқурлаштиришда катта салоҳиятга эга — ЕИК
© ЕЭК Министр ЕЭК посетила расположенные на территории технопарка три совместных химических предприятия
© ЕЭК
Oбуна бўлиш
Евроосиё иқтисодий комиссияси саноат ва агросаноат мажмуи вазири Гоар Барсегян Чирчиқ саноат технологиялар паркига борди.
ТОШКЕНТ, 24 апр — Sputnik. Қўшма кластерлар, технопарклар ва иқтисодий зоналар ташкил этилиши саноат корхоналари ва инновацион компанияларни қўллаб-қувватлашнинг самарали воситасидир. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) саноат ва агросаноат мажмуи вазири Гоар Барсегян Чирчиқ саноат технологиялар парки салоҳияти билан танишиш чоғида айтиб ўтди.
ЕИК вазири технопарк ҳудудида жойлашган учта қўшма кимё корхонасига ташриф буюрди:
Rhodium Polymer – Марказий Осиёда кўпикли полипропилен ва ундан тайёрланган маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган ягона завод
VR Plast TPE термопластик эластомерлар ишлаб чиқариш корхонаси
Bionovatic-Agro – қишлоқ хўжалиги экинлари учун биологик ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари ишлаб чиқарувчи завод.
Гоар Барсегян ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш шартлари, бошқарувчи компаниялар амалиёти ва ваколатлари билан танишди.
“Чирчиқ саноат парки хорижда саноат инфратузилмаси объектларини тайёрлаш ва ташкил этиш бўйича Россиянинг энг яхши ваколатларига асосланган Евроосиё иқтисодий иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликнинг муваффақиятли намунасидир”, — деди Барсегян.
Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда ЕОИИ мамлакатлари замонавий технологияларни жалб қилиш бўйича инновацион лойиҳаларга устувор аҳамият қаратмоқда ва машинасозлик, газ-кимё мажмуаси, металлургия, тўқимачилик, озиқ-овқат саноати ва бошқа кўплаб соҳалардаги йирик лойиҳаларга фаол сармоя киритмоқда.
“Ишончим комилки, Иттифоқ мамлакатлари ишлаб чиқарувчилари Ўзбекистон технопарклари афзалликларидан фаол фойдаланишимиз қўшма лойиҳалар портфелини кўпайтириш имконини беради. Республиканинг ўзи учун бу Евроосиё “бешлиги” билан ҳамкорликни ривожлантиришнинг янги босқичи ва унинг ҳудудида Марказий Осиёдаги энг йирик ишлаб чиқариш марказини шакллантириш йўлидаги муҳим қадам бўлади”, — дея қўшимча қилди у.
Ташриф доирасида Гоар Барсегян ва Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов ўртасида ишчи учрашув бўлиб ўтди.
© ЕЭК Министр ЕЭК посетила расположенные на территории технопарка три совместных химических предприятия
Министр ЕЭК посетила расположенные на территории технопарка три совместных химических предприятия
© ЕЭК
Унда ЕИК ва Ўзбекистон ҳукуматининг саноат соҳасида қўшма тадбирлар режасини амалга ошириш, Ўзбекистон вакилларининг ЕОИИ саноат сиёсати бўйича кенгаши мажлисларида кузатувчи сифатида иштирок этиши ва Ўзбекистоннинг енгил саноатга илғор ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича Иттифоқ давлатлари билан тажриба алмашиши масалалари муҳокама қилинди.