Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

Ўзбекистон “Фуқаролик авиация саноати” техноплатформаси устида ишлашдан манфаатдор

© Пресс-служба ЕЭК22 апреля в Ташкенте министр по промышленности и агропромышленному комплексу Евразийской экономической комиссии Гоар Барсегян приняла участие в главной пленарной сессии Международной промышленной выставки "ИННОПРОМ
22 апреля в Ташкенте министр по промышленности и агропромышленному комплексу Евразийской экономической комиссии Гоар Барсегян приняла участие в главной пленарной сессии Международной промышленной выставки ИННОПРОМ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.04.2024
Oбуна бўлиш
ЕОИИ саноат ва агросаноат комплекси вазири Иннопромнинг Тошкентда бўлиб ўтган панел сессиясида сўзга чиқиб, ЕОИИ ва кузатувчи давлатлар билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик истиқболлари ҳақида гапирди.
ТОШКЕНТ, 23 апр — Sputnik. Ўзбекистонлик ҳамкасблар “Фуқаролик авиация саноати” технологик платформаси ишида иштирок этишга катта қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда ЕОИИ саноат ва агросаноат мажмуаси вазири Гоар Барсегян Тошкентдаги "Иннопром"да маълум қилди, деб хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Унинг сўзларига кўра, Иттифоқ доирасидаги ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш бўйича аллақачон яратилган воситалар Евроосиё технологик платформалари мисолида ЕОИИ ва кузатувчи давлатлар билан интеграцион ҳамкорликни чуқурлаштиришга ёрдам беради.
ЕОИИ самолётсозлик соҳасида ҳам саноат кооперациясини чуқурлаштиради

“Биз ҳозир Евроосиё технологик платформаларининг янги формати устида ишлаяпмиз. Шу муносабат билан биз жорий йилнинг июнь ойида Евроосиё иқтисодий иттифоқи штаб-квартирасида аъзо давлатлар иштирокида катта тадбир ўтказишни режалаштирганмиз”, — деди Барсегян “ЕОИИ: саноат кооперациясини ривожлантиришнинг янги воситалари” панел сессиясида.

Унинг фикрича, технологик платформалар технологиялар трансферига урғу берган ҳолда илмий, технологик ва инновацион ҳамкорликда самарали тизимли воситага айланиши керак.

“Ўзбекистонлик ҳамкасбларимиз ҳамкасблар “Фуқаролик авиация саноати” технологик платформаси ишида иштирок этишга катта қизиқиш билдирмоқда, биз бу ерда ўзаро манфаатли ҳамкорлик истиқболларини ҳам кўрмоқдамиз, — деди Барсегян.

Ўз навбатида Ўзбекистон ҳам кузатувчи давлат мақомида Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича фаол иш олиб бормоқда. Бугунги кунга қадар 14 та техник регламент мувофиқлаштирилди, деди Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги раҳбари Акмал Жуманазаров.
“Ўзбекистонга 5 йил ичида 67 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиш вазифаси қўйилган, улардан 48 таси ЕОИИ доирасида қабул қилинади”, — дея қўшимча қилди у.
Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Дилшод Расулов маълум қилишича, Ўзбекистон ЕОИИда жуда фаол кузатувчи ҳисобланади.

“2023 йил якунига кўра, Ўзбекистон ва ЕОИИ ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми $15 млрд дан ортиқни ташкил этди, бу 5 йил аввалги натижаларга нисбатан 2 баробар кўпдир”, – деди у.

В Ташкенте открылась выставка Иннопром. Центральная Азия 2022 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.04.2024
“Иннопром. Марказий Осиё” кўргазмаси: кун тартибидан қандай тадбирлар жой олган?
Янгиликлар лентаси
0