ЕОИИ самолётсозлик соҳасида ҳам саноат кооперациясини чуқурлаштиради
16:20 25.09.2023 (янгиланди: 18:34 25.09.2023)
© Sputnik / Михаил Воскресенский / Медиабанкка ўтишПроизводство самолетов Sukhoi Superjet 100 в Комсомольске-на-Амуре
© Sputnik / Михаил Воскресенский
/ Oбуна бўлиш
Саноат кооперацияси соҳасидаги қўшма лойиҳаларини ЕОИИ бюджетидан субсидиялаш механизми жорий этилади.
ТОШКЕНТ, 25 сен — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатлари самолётсозлик соҳасида ҳам саноат кооперациясини чуқурлаштиради. Бу борада Иттифоқ доирасида йўл харитаси имзоланди, деди Беларус бош вазири Роман Головченко Қозоғистонда бўлиб ўтаётган "Иннопром" халқаро кўргазмасининг ялпи мажлисида. РИА Новости хабарига асосан.
"Бизда кенг кўламли саноат кооперациясини чуқурлаштириш учун технологик ва кадрлар салоҳияти мавжуд. Биз доимо ўз олдимизга шу мақсадни қўйишимиз керак. Саъй-ҳаракатларни бирлаштириш, ҳаракатларни мувофиқлаштириш ва корхоналар учун зарур шарт-шароитларни яратиш керак", - деди Головченко.
Вазирнинг фикрича, саноат кооперациясини ривожлантириш ЕОИИ технологик суверенитетга эришиш ва янги иш ўринлари яратишнинг асосий шартидир.
“Фақат корхоналар кооперациясини ривожлантириш орқали ЕОИИнинг технологик суверенитетини таъминлаш бўйича энг муҳим вазифани ҳал қила оламиз. Бу — саноатимизнинг хорижий компонентлар, технология ва ускуналарга қарамлигини камайтиради.
Иккинчидан, бу нафақат ишлаб чиқариш қувватларини юклаш, уларни модернизация қилиш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш, балки энг муҳими – иш ўринларини яратиш, саноат секторида ҳақиқатан ҳам талаб қилинадиган ўз ваколатларимизни шакллантириш имконини беради”, — деди Головченко.
Головченко, шунингдек, янги субсидиялаш механизми қўшма саноат кооперацияси лойиҳаларини ривожлантиришга хизмат қилишига ишонч билдирди.
“Қўшма саноат кооперацияси лойиҳаларининг ЕОИИ бюджетидан субсидиялаш бўйича, Евроосиё Олий иқтисодий кенгаши томонидан тасдиқланган янги механизми, ЕОИИда саноат кооперациясини осонлаштиришига умид қиламиз”, — деди Головченко..
Ушбу йиғилишда сўзга чиққан Россия Бош вазири Михаил Мишустин ҳам ЕОИИ иқтисодиётини янада рақобатбардош ва ташқи омилларга чидамли қилиш учун саноат кооперациясида фаолроқ иштирок этишга чақирди.
“Технологик суверенитетни мустаҳкамлаш бугунги кунда Евроосиё маконида ҳамкорликнинг муҳим векторларидан бирига айланиб бормоқда. Ишлаб чиқариш мажмуаларининг ташқи омиллар таъсирида барқарорлигини таъминлаш учун ресурслар ва ваколатларни бирлаштириш керак. Бу мамлакатларимиз иқтисодиётини, дунёда нотинчликлар кучайиб бораётган вазиятда, рақобатбардош қилади", - деди Мишустин.
Владимир Путин жорий йилнинг январь ойида ЕОИИга аъзо давлатлар раҳбарларига мурожаатида самолётсозлик саноатини ривожлантиришни иттифоқнинг устувор йўналишларидан бири деб атаган эди.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Россия ва Ўзбекистон самолётлар ишлаб чиқариш соҳасида импорт ўрнини босувчи қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқмоқда. Хусусан, "Иннопром-2022" кўргазмасида Уляновск вилояти губернатори Алексей Русских потенциал ҳамкорлар билан фуқаролик авиация саноатида саноат кооперациясини кенгайтириш ва Евроосиё технологик платформасини шакллантириш масалаларини муҳокама қилди.
Россия саноат ва савдо вазири ўринбосари Олег Бочаров ўша кўргазмада сўзлаган Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси совет даврида яратилган ва сақланиб қолган собиқ "Чкалов" авиасозлик заводи икки давлат ўртасида самолётсозлик соҳасидаги ҳамкорлик учун яхши асос бўлиши мумкин.