Тошкент ёшлар билан ишлаш бўйича катта тажрибага эга — Сергей Лебедев

© Пресс-служба ЦИК УзбекистанаСергей Лебедев, глава миссии наблюдателей на референдуме в Узбекистане.
Сергей Лебедев, глава миссии наблюдателей на референдуме в Узбекистане. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.04.2024
Oбуна бўлиш
Тошкент МДҲ ёшлари пойтахти мақомини олди.
ТОШКЕНТ, 15 апр — Sputnik. Бугун пойтахтда Тошкент шаҳрига МДҲ Ёшлар пойтахти мақоми берилишига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Маросим муносабати билан МДҲ бош котиби Сергей Лебедев тадбир ташкилотчилари ва иштирокчиларига табрик йўллади. Унда қайд этилишича, Ҳамдўстлик маконида маданий-гуманитар соҳадаги давлатлараро ҳамкорлик йилдан-йилга такомиллашиб, янги лойиҳа ва дастурлар пайдо бўлмоқда.

“Ҳамдўстлик давлатларининг ёшлар билан ишлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини бирлаштириш, ёшлар салоҳиятини ривожлантириш борасида тажриба алмашиш ва халқаро ёшлар ҳамкорлигини такомиллаштиришга қаратилган ана шундай лойиҳалардан бири “МДҲ ёшлар пойтахти” лойиҳасидир, — деди Сергей Лебедев.

У Тошкент Ҳамдўстлик шаҳарлари орасида биринчи бўлиб МДҲ Ёшлар пойтахти деган юксак мақомини олганини алоҳида таъкидлади. Ва бу танлов тўлиқ лойиқ: шаҳар аҳолисининг деярли ярми 30 ёшгача бўлган фуқаролардир.

“Шаҳарда ёшларнинг сифатли таълим олиши, дам олиши, спорт билан шуғулланиши, бунёдкорлик билан шуғулланиши, меҳнат қилиши, фойдали бандлиги учун барча имкониятлар яратилган. Тошкент ёшлар билан ишлаш бўйича салмоқли ва умум эътироф этилган тажрибага, қизиқарли жамоатчилик ташаббусларига ва бой маданий ҳаётга эга. Шаҳар қайта-қайта йирик халқаро ёшлар тадбирлари ўтказиладиган жойга айланган, шунингдек, қизиқувчан сайёҳлар учун кўплаб қувончли учрашувлар ва кашфиётлар тақдим этган”, — дея таъкидлади Лебедев.

У Ўзбекистон ва Тошкент шаҳри раҳбариятининг ёш фуқароларнинг ижтимоий ҳаётдаги ролини оширишга, уларнинг ўз мамлакатини жадал ривожлантириш манфаатларида янги кўникма ва илғор билимларни ўзлаштиришга қаратилган ҳаракатларига чуқур ҳурмат билдирди.
Сергей Лебедев, шунингдек, ёшлар форуми ва ёшлар ишлари бўйича Кенгаш йиғилиши Тошкентда келгуси кунлар дастурининг муҳим таркибий қисми бўлишини таъкидлади.
Мазкур тадбирлар МДҲга аъзо давлатлар ўртасида гуманитар ҳамкорликни ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшиши, ёшлар билан ишлаш механизмларини такомиллаштириш ва Ҳамдўстлик мамлакатлари жамоат бирлашмалари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни фаоллаштиришга хизмат қилишига ишонч билдирди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Самарқандда ўтган Ҳамдўстликнинг ТИВ раҳбарлари йиғилишида Тошкентга 2024 йилда ёшлар пойтахти мақомини бериш таклиф этилган эди.
Регистон майдони. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.10.2023
2024 йилда Самарқанд Ҳамдўстликнинг маданий пойтахтига айланади — Путин
Янгиликлар лентаси
0