https://sputniknews.uz/20231013/2024-yil-samarqand-hamdostlik-madaniy-poytaxt-39927124.html
2024 йилда Самарқанд Ҳамдўстликнинг маданий пойтахтига айланади — Путин
2024 йилда Самарқанд Ҳамдўстликнинг маданий пойтахтига айланади — Путин
Sputnik Ўзбекистон
Бишкекда МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлиси бўлиб ўтмоқда.
2023-10-13T14:16+0500
2023-10-13T14:16+0500
2023-10-13T14:46+0500
сиёсат
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/0e/38943260_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_d413eb43791433e0a1069cc2bb6833c9.jpg
ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik. 2024 йилда Самарқанд эстафетани Санкт-Петербургдан олиб, Ҳамдўстликнинг маданий пойтахтига айланади. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин Бишкекда бўлиб ўтаётган МДҲ Давлат раҳбарларининг тор доирадаги мажлисида маълум қилди. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқандда 14 апрель куни бўлиб ўтган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлисида Самарқанд 2024 йилда МДҲнинг маданий пойтахти бўлиши маълум қилинганди. Унда МДҲ бош котиби Сергей Лебедев 2024 йилда Самарқандга МДҲнинг маданий пойтахти, шу йилнинг ўзида Тошкент шаҳрига МДҲнинг Ёшлар пойтахти мақоми берилиши Ўзбекистоннинг МДҲ доирасидаги ўзаро ҳамкорлигидаги фаол иштирокининг ёрқин далили эканини айтган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/0e/38943260_137:0:2868:2048_1920x0_80_0_0_55537c5512d534bb43fbacd3a474d9e4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
бишкек мдҳ давлат раҳбарлари кенгаши самарқанд владимир путин
бишкек мдҳ давлат раҳбарлари кенгаши самарқанд владимир путин
2024 йилда Самарқанд Ҳамдўстликнинг маданий пойтахтига айланади — Путин
14:16 13.10.2023 (янгиланди: 14:46 13.10.2023) Бишкекда МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлиси бўлиб ўтмоқда.
ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik. 2024 йилда Самарқанд эстафетани Санкт-Петербургдан олиб, Ҳамдўстликнинг маданий пойтахтига айланади. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин Бишкекда бўлиб ўтаётган МДҲ Давлат раҳбарларининг тор доирадаги мажлисида маълум қилди.
"Шавкат Мирзиёевнинг қадимий Самарқанд шаҳри ўзининг бой маданияти ва ижтимоий ҳаёти билан мамлакатларимиздан кўплаб сайёҳларни ўзига жалб этиши ҳақидаги фикрига шубҳасиз қўшиламан. Мен у ерга ( Самарқанд- таҳрир) яқинда ташриф буюрдим. Янги яратилганлардан кўрганларим — таъсирли. Бу, албатта, Ўзбекистон учун катта ютуқ", — деди президент.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқандда 14 апрель куни бўлиб ўтган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлисида Самарқанд 2024 йилда МДҲнинг маданий пойтахти бўлиши
маълум қилинганди. Унда МДҲ бош котиби Сергей Лебедев 2024 йилда Самарқандга МДҲнинг маданий пойтахти, шу йилнинг ўзида Тошкент шаҳрига МДҲнинг Ёшлар пойтахти мақоми берилиши Ўзбекистоннинг МДҲ доирасидаги ўзаро ҳамкорлигидаги фаол иштирокининг ёрқин далили эканини айтган.