Флаги стран участников заседание министров иностранных дел содружества независимых государств в Самарканде 14 апреля 2023года - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.04.2023
Самарқанд — 2023
2023 йил 14 апрель куни Самарқанд шаҳрида МДҲ Ташқи ишлар вазирлари Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади. Унинг арафасида, 13 апрель куни Марказий Осиё давлатлари ва Россия ташқи ишлар вазирлари Афғонистон масаласини муҳокама қилишади.

Самарқанд 2024 йилда МДҲнинг маданий пойтахти бўлиши мумкин

© Sputnik/Рамиз БахтияровПлощадь Регистан в Самарканде.
Площадь Регистан в Самарканде. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.04.2023
Oбуна бўлиш
МДҲ Ташқи ишлар вазирлари Самарқанд шаҳрини 2024 йилда Ҳамдўстликнинг маданий пойтахти деб эълон қилиш масалаларини Давлат раҳбарлари кенгашлари муҳокамасига киритиш тўғрисидаги қарор тасдиқланди.
САМАРҚАНД, 14 апр — Sputnik. Самарқанд 2024 йилда МДҲнинг маданий пойтахти бўлиши мумкин. Бу ҳақда Самарқандда ўтаётган Ҳамдўстликнинг ТИВ раҳбарлари йиғилишида маълум қилинди, дея хабар берди Sputnik мухбири.
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ташқи ишлар вазирлари Самарқанд шаҳрини 2024 йилда Ҳамдўстликнинг маданий пойтахти деб эълон қилиш масалаларини Давлат раҳбарлари кенгашлари муҳокамасига киритиш тўғрисидаги қарор тасдиқланди.
Йиғилишда МДҲ доирасидаги маданий-гуманитар ҳамкорликнинг асосий йўналиши бўйича бир қатор қарорлар қабул қилинди. Улар кейинчалик ташкилотнинг олий низом органларига кўриб чиқиш учун тақдим этилади.

“2024 йилда Самарқандга МДҲнинг маданий пойтахти, шу йилнинг ўзида Тошкент шаҳрига МДҲнинг Ёшлар пойтахти мақоми берилиши Ўзбекистоннинг МДҲ доирасидаги ўзаро ҳамкорлигимиздаги фаол иштирокининг ёрқин далилидир”, - дейди МДҲ бош котиби Сергей Лебедев.

Маълумот учун, Самарқандда 14 апрель куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон, Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Туркманистон ҳамда МДҲ раҳбарияти делегациялари иштирок этмоқда.
Кун тартибида Ҳамдўстлик доирасидаги ҳамкорликка доир 11 та масала киритилган. Улар орасида долзарб халқаро ва минтақавий муаммолар, МДҲ форматида кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш, ташқи сиёсатни мувофиқлаштиришни кучайтириш бўйича ҳаракатлар дастурлари бор.
Ундан ташқари, дунёдаги геосиёсий вазиятни ҳисобга олган ҳолда, Ҳамдўстлик давлатлари ва унинг чегаралари бўйлаб хавфсизлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш режалаштирилган.
Йиғилиш якунлари бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш, маданий-гуманитар ва таълим соҳаларида тегишли қарорлар қабул қилиниши кутилмоқда. Хусусан, Патрис Лумумба номидаги Россия Халқлар дўстлиги университетига журналист кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича МДҲ таянч ташкилоти мақомини бериш режалаштирилмоқда.
Вазирлар томонидан маъқулланган бир қатор ҳужжатлар кейинчалик жорий йилнинг 8 июнида МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгашига ёки 13 октябрида бўлиб ўтадиган МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашига тасдиқлаш учун киритилади.
Янгиликлар лентаси
0