Флаги стран участников заседание министров иностранных дел содружества независимых государств в Самарканде 14 апреля 2023года - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.04.2023
Самарқанд — 2023
2023 йил 14 апрель куни Самарқанд шаҳрида МДҲ Ташқи ишлар вазирлари Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади. Унинг арафасида, 13 апрель куни Марказий Осиё давлатлари ва Россия ташқи ишлар вазирлари Афғонистон масаласини муҳокама қилишади.

Тошкентга МДҲнинг ёшлар пойтахти мақомини бериш таклиф этилди

© Depositphotos / weissdergeierТашкентская телебашня
Ташкентская телебашня - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.04.2023
Oбуна бўлиш
Самарқандда ўтаётган Ҳамдўстликнинг ТИВ раҳбарлари йиғилишида Ҳамдўстликнинг 2024 йилги ёшлар пойтахти мақомини Тошкент шаҳрига бериш таклиф этилди.
САМАРҚАНД, 14 апр — Sputnik. Тошкентга 2024 йилда ёшлар пойтахти мақомини бериш таклиф этилди. Бу ҳақда Самарқандда ўтаётган Ҳамдўстликнинг ТИВ раҳбарлари йиғилишида маълум қилинди, дея хабар берди Sputnik мухбири.
Йиғилишда Ҳамдўстлик давлатларининг маданий ва ёшлар пойтахтларини эълон қилишга доир ҳужжатлар тасдиқланди.

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги бош котиби Сергей Лебедевнинг сўзларига кўра, Ҳамдўстликнинг 2024 йилги ёшлар пойтахти мақомини Тошкент шаҳрига бериш таклифи билдирилган.

Улар Давлат раҳбарлари кенгаши ва Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишларига кўриб чиқиш учун киритилди.
Маълумот учун, Самарқандда 14 апрель куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон, Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Туркманистон ҳамда МДҲ раҳбарияти делегациялари иштирок этмоқда.
Кун тартибидан Ҳамдўстлик доирасидаги ҳамкорликка доир 11 та масала ўрин олган. Улар орасида долзарб халқаро ва минтақавий муаммолар, МДҲ форматида кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш, ташқи сиёсатни мувофиқлаштиришни кучайтириш бўйича ҳаракатлар дастурлари бор.
Ундан ташқари, дунёдаги геосиёсий вазиятни ҳисобга олган ҳолда, Ҳамдўстлик давлатлари ва унинг чегаралари бўйлаб хавфсизлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш режалаштирилган.
Йиғилиш якунлари бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш, маданий-гуманитар ва таълим соҳаларида тегишли қарорлар қабул қилиниши кутилмоқда. Хусусан, Патрис Лумумба номидаги Россия Халқлар дўстлиги университетига журналист кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича МДҲ таянч ташкилоти мақомини бериш режалаштирилмоқда.
Вазирлар томонидан маъқулланган бир қатор ҳужжатлар кейинчалик жорий йилнинг 8 июнида МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгашига ёки 13 октябрида бўлиб ўтадиган МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашига тасдиқлаш учун киритилади.
Янгиликлар лентаси
0