Ёшларнинг IT-сертификат олиш харажатларининг 60 фоизи қоплаб берилади

© Unsplash/https://unsplash.com/photos/vdXMSiX-n6MСтуденческий стартап.
Студенческий стартап. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.02.2024
Oбуна бўлиш
IT-сертификатларни олиш харажатларининг 60 фоизигача бўлган қисмини қоплаб беришда инглиз тилини билиш даражасини белгиловчи сертификат талаб этилмайди.
ТОШКЕНТ, 21 фев — Sputnik. Ёшларнинг халқаро IT-сертификатларни олиш харажатларини қоплаб бериш бўйича давлат хизмати кўрсатилади. Бу ҳақда Ҳукуматнинг тегишли қарори билан Ёшларнинг халқаро IT-сертификатларни олиш харажатларини қоплаб бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
Ҳужжатга кўра, ариза берувчи халқаро IT-сертификат берилган санадан 180 календарь кун мобайнида мазкур сертификатни олиш харажатларини қоплаб беришни сўраб, ЯИДХП (my.gov.uz) орқали мурожаат қилиши лозим.
Ариза берувчининг халқаро IT-сертификатларни олиш харажатларининг 60 фоизигача бўлган қисмини қоплаб беришда инглиз тилини билиш даражасини белгиловчи сертификат талаб этилмайди.
"Халқаро IT-сертификатлар бошланғич даражада бўлганда 30 фоиз, ўрта даражада бўлганда 40 фоиз ҳамда профессионал даражада бўлганда 60 фоиз миқдорда сарфланган харажатлар қоплаб берилади", — дейилади хужжат матнида.
Инглиз тили бўйича В2 ва ундан юқори даражадаги ҳамда профессионал даражадаги халқаро IT-сертификатга эга бўлган ёшларнинг халқаро IT-сертификатни олиш харажатлари тўлиқ қоплаб берилади.
Президент Шавкат Мирзиёев Рақамли технологиялар вазирлигига ташриф буюрди. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.12.2023
Мирзиёев IT, туризм, инвестиция салоҳиятининг яхлит имижини яратиш бўйича кўрсатма берди
Янгиликлар лентаси
0