Халқаро IT-сертификатларни олиш харажатлари тўлиқ қоплаб берилади

© Depositphotos / PressmasterРуки на клавиатуре
Руки на клавиатуре - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.05.2023
Oбуна бўлиш
1 октябрдан B2 ва ундан юқори хорижий тил билиш даражасига эга фуқароларга харажатларининг 100 фоиз қисмини қоплаш тизими жорий этилади.
ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Ўзбекистон B2 ва ундан юқори хорижий тил билиш даражасига эга фуқароларга халқаро IT-сертификатларни олиш харажатлари тўлиқ қоплаб берилади. Бу президент 24 май куни имзолаган рақамли хизматлар қамрови ва сифатини оширишга қаратилган қонунда белгиланган.
“Бир миллион дастурчи” лойиҳасининг навбатдаги босқичи сифатида хорижий нуфузли таълим платформаларида IT-йўналишдаги онлайн ўқув курсларда таҳсил олиш имконияти йўлга қўйилади.
2023 йил 1 октябрдан B2 ва ундан юқори хорижий тил билиш даражасига эга фуқаролар томонидан тегишли йўналишларда халқаро IT-сертификатларни олиш харажатларининг 100 фоиз қисмини қоплаш тизими жорий этилади.
Битирувчиси IT-хизматларни экспорт қилувчи IT-парк резиденти бўлган компанияларга ишга жойлашган нодавлат ўқув марказларига ҳар бир битирувчи учун БҲМнинг 75 бараваригача, ногиронлиги бўлган ёшлар учун эса 105 бараваригача бир марталик субсидия ажратиш йўлга қўйилади.
Янгиликлар лентаси
0