https://sputniknews.uz/20240219/ozbekiston-parlament-delegatsiya-rossiya-42557174.html
Ўзбекистон парламенти делегацияси Россияга боради — ташрифдан мақсад нима?
Ўзбекистон парламенти делегацияси Россияга боради — ташрифдан мақсад нима?
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Қонунчилик палатаси ва Россия Давлат думаси парламентлараро комиссиясининг биринчи мажлиси бўлиб ўтади. 19.02.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-02-19T12:15+0500
2024-02-19T12:15+0500
2024-02-19T12:15+0500
сиёсат
ўзбекистон
россия
ўзбекистон - россия
депутатлар
олий мажлис қонунчилик палатаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/1b/30292353_0:152:981:704_1920x0_80_0_0_1144723039832305be6d743a5eb65819.jpg
ТОШКЕНТ, 19 фев — Sputnik. Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси спикери Нуриддин Исмоилов бошчилигидаги парламент делегацияси 19-20 февраль кунлари Россияда бўлади. Бу ҳақда қуйи палата матбуот хизмати хабар берди.Ташриф дастурига мувофиқ, Россия Давлат думаси раиси Вячеслав Володин ҳамда Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенко билан учрашувлар режалаштирилган.Қайд этилишича, мазкур ташриф 2022 йил Россия парламенти делегация аъзоларининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасида бўлиб ўтган учрашуви давомида режалаштирилган.Эслатиб ўтамиз, 2022 йили Тошкентда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси раиси Нурдинжон Исмоилов ва Россия Федерал мажлиси Давлат думаси раиси Вячеслав Володин парламентлараро комиссия тўғрисидаги низомни имзолашган эди.
https://sputniknews.uz/20231130/brm-jahon-taraqqiyot-toshkent-forum-41333474.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/1b/30292353_43:119:962:808_1920x0_80_0_0_32beefc90bbc15ff84074eefcc4b8e5b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, ўзбекистон, россия, ўзбекистон - россия, депутатлар, олий мажлис қонунчилик палатаси
сиёсат, ўзбекистон, россия, ўзбекистон - россия, депутатлар, олий мажлис қонунчилик палатаси
Ўзбекистон парламенти делегацияси Россияга боради — ташрифдан мақсад нима?
Ўзбекистон Қонунчилик палатаси ва Россия Давлат думаси парламентлараро комиссиясининг биринчи мажлиси бўлиб ўтади.
ТОШКЕНТ, 19 фев — Sputnik. Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси спикери Нуриддин Исмоилов бошчилигидаги парламент делегацияси 19-20 февраль кунлари Россияда бўлади. Бу ҳақда қуйи палата матбуот хизмати
хабар берди. Ташриф дастурига мувофиқ, Россия Давлат думаси раиси Вячеслав Володин ҳамда Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенко билан учрашувлар режалаштирилган.
“Бўлажак учрашувларда парламентлараро алоқаларни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, бу йўналишдаги ҳамкорликни кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади. Шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Россия Федерацияси Федерал Мажлисининг Давлат Думаси билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро комиссиясининг биринчи мажлиси бўлиб ўтиши назарда тутилган”, — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, мазкур ташриф 2022 йил Россия парламенти делегация аъзоларининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасида бўлиб ўтган учрашуви давомида режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йили Тошкентда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси раиси Нурдинжон Исмоилов ва Россия Федерал мажлиси Давлат думаси раиси Вячеслав Володин парламентлараро комиссия тўғрисидаги низомни
имзолашган эди.