Исмоилов ва Володин ҳамкорлик бўйича парламентлараро комиссия регламентини имзолади
© Пресс-служба Посольства РФ в УзбекистанеВячеслав Володин и Нуриддин Исмоилов подписали Регламент Межпарламентской комиссии по сотрудничеству
© Пресс-служба Посольства РФ в Узбекистане
Oбуна бўлиш
Володин Ўзбекистон вакилларини МДҲ мамлакатлари олий қонун чиқарувчи органларида вакиллик қилувчи партиялар конференциясига таклиф қилди.
ТОШКЕНТ, 28 ноя — Sputnik. Тошкентда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Нурдинжон Исмоилов ва Россия Федерал мажлиси Давлат думаси раиси Вячеслав Володин парламентлараро ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди ва парламентлараро комиссия тўғрисидаги низомни имзолади. Бу ҳақда Россия парламенти матбуот хизмати хабар берди.
“Биз сизнинг ташрифингизни ҳамкорлигимизнинг яна бир исботи деб биламиз. Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик ҳозир юксалмоқда”, - деди Нурдинжон Исмоилов.
Вячеслав Россия ва Ўзбекистон депутатлари мамлакатлар президентлари қарорларини қонуний таъминлаши зарурлигини қайд этди.
“Асос – президентларимиз ўртасидаги самарали мулоқот. Шунинг шарофати билан мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш учун асос бўлган қарорлар қабул қилинди”, - деди у.
Вячеслав Володин 2022 йил 15 сентябрь куни ШҲТ саммити доирасида президентлар Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида кенг қамровли стратегик шериклик тўғрисидаги декларацияни имзолаганини эслатди.
“Декларацияда парламентлараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш вазифаси белгиланган. Биз президентлар белгилаган динамикани қонунчилик билан таъминлашимиз керак”, - дея қўшимча қилди Дума раиси.
Учрашув давомида ҳамкорлик бўйича парламентлараро комиссия тўғрисидаги низом имзоланди. Вячеслав Володин ва Нурдинжон Исмоилов 5 июль куни Москвада бўлиб ўтган учрашувда Россия ва Ўзбекистон парламентлари ўртасида юқори даражали комиссия тузишга келишиб олгандилар.
Исмоилов ва Володин парламентнинг тегишли қўмиталарига комиссиянинг келаси йилнинг бошида ўтказилиши мумкин бўлган биринчи йиғилишига тайёргарлик кўришни бошлашни топширди.
Бундан ташқари, Дума раиси ўзбекистонлик ҳамкасбларини МДҲ мамлакатлари олий қонун чиқарувчи органларида вакиллик қилувчи партиялар қаторида конференцияда иштирок этишга таклиф қилди. Анжуман 14 декабр куни Москвада ўтказилиши режалаштирилган.
Вячеслав Володин ўзбекистонлик ҳамкасбларига мамлакатлар ўртасидаги умумий тил маконини сақлаб қолишга ёрдам бергани учун миннатдорлик билдирди.
“Биз Ўзбекистонда рус тилига миллатлараро мулоқотнинг муҳим воситаси сифатидаги эҳтиёткорона муносабатни юқори баҳолаймиз. Бу турли соҳалардаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, маданий-тарихий меросни асраб-авайлашга хизмат қилмоқда, Ўзбекистон фуқаролари учун қўшимча имкониятлар яратмоқда”, - дейди у.
Нурдинжон Исмоиловнинг аниқлик киритишича, бугунги кунда рус тили республикадаги деярли барча мактабларда ўқитилмоқда, 91 та муассасада дарс фақат рус тилида олиб борилмоқда.
Бундан ташқари, Вячеслав Володин Ўзбекистон Россияда таҳсил олаётган талабалар сони бўйича (бугунги кунда 46 минг нафардан ортиқ) МДҲ давлатлари етакчиларидан бири бўлиб қолаётганини таъкидлади. Ўзбекистонда Россия олий ўқув юртларининг 14 та филиали мавжуд.
Йиғилишда тарихий хотирани муҳофаза қилиш муҳимлигига алоҳида эътибор қаратилди.
“Умумий тарих кўп нарсани англатади, ким уни унутса, келажак учун ҳаққи бўлмайди. Ўзбекистонда уларга қанчалик эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишаётганини кўриб турибмиз”, - дея қўшимча қилди Вячеслав Володин.
Туризмни ривожлантириш ҳақида гапирар экан, Вячеслав Володин 2022 йил бошидан буён Ўзбекистонга 317 мингга яқин россиялик сайёҳ ташриф буюрганини таъкидлади: бу ўтган йилга нисбатан бир ярим баробар кўп.
“Туристлар оқимининг янада ортиши миллий тўлов воситаларидан фойдаланишга хизмат қилади, бу борада ўзаро манфаатли ечим топиш биз учун муҳим”, - деди у.