https://sputniknews.uz/20240215/ozbekiston-suvli-botqoqli-erlar-muhofaza-milliy-strategiya-42507032.html
Ўзбекистонда сувли-ботқоқли ерларни муҳофаза қилиш бўйича Миллий стратегия ишлаб чиқилади
Ўзбекистонда сувли-ботқоқли ерларни муҳофаза қилиш бўйича Миллий стратегия ишлаб чиқилади
Sputnik Ўзбекистон
Ҳужжат Рамсар объектларини қамраб олади ва сув-ботқоқ ерлари ва сув ҳавзаларини муҳофаза қилишни кучайтириш учун асос яратади.
2024-02-15T14:50+0500
2024-02-15T14:50+0500
2024-02-15T15:31+0500
жамият
ўзбекистон
экология
азиз абдуҳакимов
сув
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/518/49/5184973_0:53:1005:618_1920x0_80_0_0_d82664093bf21cf9b6b6a5336c98b1ac.jpg
ТОШКЕНТ, 15 фев — Sputnik. Ўзбекистонда сувли-ботқоқли ерларни муҳофаза қилиш бўйича Миллий стратегия ишлаб чиқилади. Бу ҳақда Экология вазирлиги хабар берди.Самарқандда бўлиб ўтаётган CMS COP14 халқаро конференцияси доирасида экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов Сувли-ботқоқли ҳудудлар тўғрисидаги “Рамсар” конвенцияси бош котиби Мусонда Мумба билан учрашди.Вазир ўз сўзида Жилтирбас кўли халқаро аҳамиятга эга бўлган сувли-ботқоқли ерлар рўйхатига киритилгани учун ташаккур билдирди.Ўзбекистоннинг яна бир табиий объекти Рамсар конвенцияси номинациясига кирдиУчрашувда, шунингдек, GIZ ташкилоти билан ҳамкорликда Судочье кўли ҳудудини бошқариш, сувли-ботқоқли ерларни муҳофаза қилиш бўйича Миллий стратегия ишлаб чиқиш режалаштирилаётганлиги қайд этилди.Судочье кўллар тизими халқаро аҳамиятдаги сув-ботқоқ ҳудудлари рўйхатига киритилдиАйтилишича, бу стратегия “Рамсар” объектларини қамраб олади ва сувли-ботқоқли ерлар ҳамда сув ҳавзаларини муҳофаза қилишни кучайтиради.Учрашув давомида Мусонда Мумба экология соҳасидаги фидоий хизматлари учун "Табиат ҳимоячиси" кўкрак нишони билан тақдирланди.Қуйидагиларга келишиб олинди:Маълумот учун, Сув-ботқоқ ерлар тўғрисидаги конвенция (Рамсар конвенцияси) 1971 йил февралда Эроннинг Рамсар шаҳрида имзоланган. Ҳужжатнинг асосий мақсади ботқоқлар, кўллар, дарёлар, саёз денгизлар ва сув ўсимликлар ва ҳайвонларнинг яшаш шароитларини белгиловчи асосий омил бўлган бошқа табиий объектларни асраб-авайлаш ва улардан оқилона фойдаланиш ҳисобланади.Бугунги кунга қадар Рамсар конвенциясига 172 давлат, жумладан, Ўзбекистон 2001 йилда қўшилган. Конвенциянинг алоҳида муҳофазаси остидаги халқаро аҳамиятга эга бўлган сув-ботқоқ ерлар рўйхати (Рамсар объектлари) умумий майдони 257,2 миллион гектар бўлган 2503 сув-ботқоқ комплексларини ўз ичига олади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/518/49/5184973_0:0:893:670_1920x0_80_0_0_fb150aaec79b17729d74dc6270d1c98f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
рамсар сув-ботқоқ ерлари ва сув ҳавзалари миллий стратегия cms cop14 азиз абдуҳакимов мусонда мумба
рамсар сув-ботқоқ ерлари ва сув ҳавзалари миллий стратегия cms cop14 азиз абдуҳакимов мусонда мумба
Ўзбекистонда сувли-ботқоқли ерларни муҳофаза қилиш бўйича Миллий стратегия ишлаб чиқилади
14:50 15.02.2024 (янгиланди: 15:31 15.02.2024) Ҳужжат Рамсар объектларини қамраб олади ва сув-ботқоқ ерлари ва сув ҳавзаларини муҳофаза қилишни кучайтириш учун асос яратади.
ТОШКЕНТ, 15 фев — Sputnik. Ўзбекистонда сувли-ботқоқли ерларни муҳофаза қилиш бўйича Миллий стратегия ишлаб чиқилади. Бу ҳақда Экология вазирлиги
хабар берди. Самарқандда бўлиб ўтаётган CMS COP14 халқаро конференцияси доирасида экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов Сувли-ботқоқли ҳудудлар тўғрисидаги “Рамсар” конвенцияси бош котиби Мусонда Мумба билан учрашди.
Вазир ўз сўзида Жилтирбас кўли халқаро аҳамиятга эга бўлган сувли-ботқоқли ерлар рўйхатига киритилгани учун ташаккур билдирди.
“Жилтирбас кўлининг халқаро аҳамиятга эга бўлган сувли-ботқоқли ҳудудлар рўйхатига киритилиши биз учун ушбу ҳудудда табиатни муҳофаза қилиш чораларини янада кучайтириш учун қонуний асос бўлиб хизмат қилади. Шунингдек, бу ерда экотуризмни ривожланиш учун имконият яратади”, — деди Азиз Абдуҳакимов.
Учрашувда, шунингдек, GIZ ташкилоти билан ҳамкорликда Судочье кўли ҳудудини бошқариш, сувли-ботқоқли ерларни муҳофаза қилиш бўйича Миллий стратегия ишлаб чиқиш режалаштирилаётганлиги қайд этилди.
Айтилишича, бу стратегия “Рамсар” объектларини қамраб олади ва сувли-ботқоқли ерлар ҳамда сув ҳавзаларини муҳофаза қилишни кучайтиради.
Учрашув давомида Мусонда Мумба экология соҳасидаги фидоий хизматлари учун "Табиат ҳимоячиси" кўкрак нишони билан тақдирланди.
Қуйидагиларга келишиб олинди:
Атроф-муҳит ва сувли-ботқоқли ерларни асрашга қаратилган амалий ишлар ва ташаббусларни йўлга қўйиш
Ўзбекистонда, шунингдек, минтақавий миқёсда — Марказий Осиёда “Рамсар” объектлари тармоғини ривожлантириш ва сув қушлари турларини трансчегаравий сақлаш
“Рамсар” объектларида туризм имкониятларини ўрганиш, жамоатчилик ва ёшларни жалб қилиш борасида ҳамкорликни кучайтириш.
Маълумот учун, Сув-ботқоқ ерлар тўғрисидаги конвенция (Рамсар конвенцияси) 1971 йил февралда Эроннинг Рамсар шаҳрида имзоланган. Ҳужжатнинг асосий мақсади ботқоқлар, кўллар, дарёлар, саёз денгизлар ва сув ўсимликлар ва ҳайвонларнинг яшаш шароитларини белгиловчи асосий омил бўлган бошқа табиий объектларни асраб-авайлаш ва улардан оқилона фойдаланиш ҳисобланади.
Бугунги кунга қадар Рамсар конвенциясига 172 давлат, жумладан, Ўзбекистон 2001 йилда қўшилган. Конвенциянинг алоҳида муҳофазаси остидаги халқаро аҳамиятга эга бўлган сув-ботқоқ ерлар рўйхати (Рамсар объектлари) умумий майдони 257,2 миллион гектар бўлган 2503 сув-ботқоқ комплексларини ўз ичига олади.