Судочье кўллар тизими халқаро аҳамиятдаги сув-ботқоқ ҳудудлари рўйхатига киритилди

© Совет министров КаракалпакстанаСтаи фламинго на озере Судочье в Каракалпакстане. Архивное фото
Стаи фламинго на озере Судочье в Каракалпакстане. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.10.2023
Oбуна бўлиш
Қурғоқчилик Судочье кўллар тизими олдида турган асосий муаммолардан бири сифатида таъкидланган.
ТОШКЕНТ, 12 окт — Sputnik. Қорақалпоғистондаги Судочье кўллар тизими халқаро аҳамиятга эга бўлган сув-ботқоқ ҳудуди деб белгиланди. Бу ҳақда "Рамсар" конвенцияси расмий сайтида чоп этилган мақолада маълум қилинди, деб хабар бермоқда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги матбуот хизмати.
Мақолада Судочьенинг 1960 йилларда дунёдаги тўртинчи йирик кўл ҳисобланган Орол денгизининг кўрфази бўлгани таъкидланган. Кўл ҳудудида зич қамишзорлар, буталар, шўрхоклар ва саксовуллар мавжудлиги, қолаверса, йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган ҳайвонлар яшаши қайд этилган.
"Маҳаллий ва хорижлик сайёҳлар кўлнинг Орол денгизи билан тарихий боғлиқлигини ўрганиш ва аҳоли пункти қолдиқларини кўриш учун келишади. Маҳаллий аҳоли эса кўлдан балиқ овлаш, чорва учун озуқа ҳамда қурилиш материаллари учун қамиш йиғиш мақсадида фойдаланадилар", — дейилади мақолада.
Шунингдек, қурғоқчилик Судочье кўллар тизими олдида турган асосий муаммолардан бири сифатида таъкидланган.
Маълумот учун, Судочье 2023 йилнинг май ойида халқаро аҳамиятга эга бўлган "Рамсар" сув-ботқоқ ерлари рўйхатига киритилган Ўзбекистоннинг тўртинчи объектига айланган. Бунга қадар Денгизкўл 2001 йилда, Айдар-Арнасой кўллар тизими 2008 йилда ва Тўдакўл ҳамда Қуймазор сув омборлари 2020 йилда мазкур рўйхатидан жой олган.
Судоче кўлда ноёб фламинго галаси тасвирга олинди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.08.2023
Судочье кўлида фламинго қушлари тўдаси суратга олинди — фото
Янгиликлар лентаси
0