https://sputniknews.uz/20240207/ozbekiston-belarus-hududlararo-ikkinchi-forum-42385217.html
Ўзбекистон ва Беларусь ҳудудлараро иккинчи форумида қандай ҳужжатлар имзоланди?
Ўзбекистон ва Беларусь ҳудудлараро иккинчи форумида қандай ҳужжатлар имзоланди?
Sputnik Ўзбекистон
Форумда умумий қиймати 80 миллион доллар бўлган 20 дан ортиқ шартнома ва битимлар имзоланди.
2024-02-07T18:10+0500
2024-02-07T18:10+0500
2024-02-08T16:50+0500
иқтисод
ўзбекистон
беларусь
форум
инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/391/44/3914419_0:162:3065:1886_1920x0_80_0_0_57a9acb8ac64b2e7643a01e236bf988a.jpg
ТОШКЕНТ, 7 фев — Sputnik. Бугун Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Беларусь ҳудудлараро иккинчи форумида қатор икки томонлама шартномалар, шунингдек, сармоявий битимлар ва савдо шартномалари тўплами қабул қилинди. Бу ҳақда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги хабар берди.Форумда икки давлатнинг 300 дан ортиқ вазирлик, идора, тармоқ бирлашмалари, Савдо-саноат палаталари, вилоят ҳокимликлари раҳбарлари ҳамда ишбилармон доиралари вакиллари иштирок этди.Қайд этилишича, сўзга чиққанлар Ўзбекистон ва Беларусь ишбилармон доираларининг минтақавий вакилларини фаол ва муваффақиятли ҳамкорликка чақишган. Шунингдек, ҳукуматлар қўшма ташаббусларни амалга оширишда ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканликлари таъкидланган.Тадбир якунлари бўйича икки мамлакат ҳудудларининг ўзаро ташрифлари жадвали, минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича қатор икки томонлама шартномалар, шунингдек, сармоявий битимлар ва савдо шартномалари тўплами қабул қилинди.Беларуснинг БелТА нашри ёзишича, форумда умумий қиймати 80 миллион доллар бўлган 20 дан ортиқ шартнома ва битимлар имзоланди.
https://sputniknews.uz/20240207/ozbekiston-belarus-2025-yil-1-mlrd-loyiha-42378115.html
ўзбекистон
беларусь
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/391/44/3914419_169:0:2897:2046_1920x0_80_0_0_8c6ff142c1bb34a479d8f27391fd06be.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон ва беларусь ҳудудлараро иккинчи форуми
ўзбекистон ва беларусь ҳудудлараро иккинчи форуми
Ўзбекистон ва Беларусь ҳудудлараро иккинчи форумида қандай ҳужжатлар имзоланди?
18:10 07.02.2024 (янгиланди: 16:50 08.02.2024) Форумда умумий қиймати 80 миллион доллар бўлган 20 дан ортиқ шартнома ва битимлар тузилди.
ТОШКЕНТ, 7 фев — Sputnik. Бугун Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Беларусь ҳудудлараро иккинчи форумида қатор икки томонлама шартномалар, шунингдек, сармоявий битимлар ва савдо шартномалари тўплами қабул қилинди. Бу ҳақда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
хабар берди. Форумда икки давлатнинг 300 дан ортиқ вазирлик, идора, тармоқ бирлашмалари, Савдо-саноат палаталари, вилоят ҳокимликлари раҳбарлари ҳамда ишбилармон доиралари вакиллари иштирок этди.
Қайд этилишича, сўзга чиққанлар Ўзбекистон ва Беларусь ишбилармон доираларининг минтақавий вакилларини фаол ва муваффақиятли ҳамкорликка чақишган.
Шунингдек, ҳукуматлар қўшма ташаббусларни амалга оширишда ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканликлари таъкидланган.
“Савдо уйи ташкил этиш, ёғоч ва озиқ-овқат маҳсулотларини имтиёзли харид қилиш ва тизимли етказиб бериш механизмини жорий этиш, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш икки давлат муносабатларининг истиқболли йўналишларидан эканлиги таъкидланди”, — дейилади хабарда.
Тадбир якунлари бўйича икки мамлакат ҳудудларининг ўзаро ташрифлари жадвали, минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича қатор икки томонлама шартномалар, шунингдек, сармоявий битимлар ва савдо шартномалари тўплами қабул қилинди.
Беларуснинг БелТА нашри ёзишича, форумда умумий қиймати 80 миллион доллар бўлган 20 дан ортиқ шартнома ва
битимлар имзоланди.