Ўзбекистон ва Беларусь 2025 йилгача 1 млрд доллардан ортиқ лойиҳаларни амалга оширади

© Пресс-служба хокимията ТашкентаФлаги Узбекистана и Белоруссии.
Флаги Узбекистана и Белоруссии. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.02.2024
Oбуна бўлиш
Беларусь Ўзбекистонда болалар озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи қўшма ишлаб чиқаришни ташкил этмоқчи.
ТОШКЕНТ, 7 фев — Sputnik. Ўзбекистон ва Беларусь 2024—2025 йилларда умумий қиймати 1 миллиард доллардан ортиқ бўлган лойиҳаларни амалга оширади. Бу ҳақда Тошкентда бўлиб ўтаётган Ўзбекистон ва Беларусь ҳудудлараро иккинчи форумида чоғида Беларусь бош вазир ўринбосари Леонид Заяц журналистларга маълум қилди, деб хабар берди БЕЛТА мухбири.
Форум доирасида Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Хожаев ва Беларусь бош вазири ўринбосари Леонид Заяц ўртасида музокаралар ўтказилди.
© Foto : Источник: БЕЛТАЎзбекистон Бош вазир ўринбосари Жамшид Хожаев ва Беларусь бош вазир ўринбосари Леонид Заяц ўртасида музокаралар ўтказилди.
Заместитель Премьер-министра Республики Узбекистан Ходжаев, Жамшид Абдухакимович - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.02.2024
Ўзбекистон Бош вазир ўринбосари Жамшид Хожаев ва Беларусь бош вазир ўринбосари Леонид Заяц ўртасида музокаралар ўтказилди.

“Томонлар барча соҳаларда ўзаро англашувга эришишди: бу саноат кооперацияси, қишлоқ хўжалиги, қайта ишлаш саноати, гуманитар масалалар, таълим масалалари, спорт ва туризм соҳасидаги ҳамкорлик, ўрмон хўжалиги соҳаси учун кадрлар тайёрлаш, шаҳарсозлик, уй-жой коммунал хўжалиги. Улар жами 1,054 миллиард долларлик 99 та ҳужжат билан муҳрланган”, — дейилади хабарда.

Бунга экспорт шартномалари ва инвестиция лойиҳалари киради. Уларни амалга ошириш 2024-2025 йилларга мўлжалланган.
© Foto : Источник: БЕЛТАЎзбекистон Бош вазир ўринбосари Жамшид Хожаев ва Беларусь бош вазир ўринбосари Леонид Заяц ўртасида музокаралар ўтказилди.
Заместитель Премьер-министра Республики Беларусь Леонид Константинович Заяц  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.02.2024
Ўзбекистон Бош вазир ўринбосари Жамшид Хожаев ва Беларусь бош вазир ўринбосари Леонид Заяц ўртасида музокаралар ўтказилди.

“Бу лойиҳалар яқин икки йилга мўлжалланган мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликнинг йўл харитаси асосини ташкил этади. “Биз бу масалаларни бирорта ҳам нуқта, бирорта ҳам позиция ортда қолмаслиги учун назоратга оламиз”, — деди Заяц.

2018-2022 йиллар давомида мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 3,2 баробар ошди. 2023 йилда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми яна 12 фоизга ошиб, 565 миллион доллардан ошди.
Беларусь, хусусан, Ўзбекистонда болалар озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи қўшма ишлаб чиқаришни ташкил этиш, Минск автомобильзаводи йўловчи ташиш транспортини йиғишни ташкил этиш, тўқимачилик саноати корхоналарини очиш истагида. Пахтачилик тракторлари қўшма ишлаб чиқариш ҳам яратилмоқда.
Министры иностранных дел Узбекистана и Беларуси провели в Ташкенте переговоры - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.02.2024
Ўзбекистон ва Беларусь ташқи ишлар вазирлари учрашди — муҳокама этилган масалалар
Янгиликлар лентаси
0