https://sputniknews.uz/20240207/ozbekiston-belarus-tashqi-ishlar-vazirlari-42373407.html
Ўзбекистон ва Беларусь ташқи ишлар вазирлари учрашди — муҳокама этилган масалалар
Ўзбекистон ва Беларусь ташқи ишлар вазирлари учрашди — муҳокама этилган масалалар
Sputnik Ўзбекистон
Бугун Тошкентда Беларусь ва Ўзбекистон минтақаларининг 2-форуми бўлиб ўтади. 07.02.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-02-07T10:45+0500
2024-02-07T10:45+0500
2024-02-07T11:00+0500
сиёсат
ўзбекистон
беларусь
ўзбекистон тив
бахтиёр саидов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/02/07/42376169_0:85:1024:662_1920x0_80_0_0_1ef6333442857e9d792093ca823304a3.jpg
ТОШКЕНТ, 7 фев — Sputnik. Тошкентда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва Беларусь ташқи ишлар вазири Сергей Алейник ўртасида музокаралар бўлиб ўтди, дея хабар берди Беларусь ТИВ матбуот хизмати. Икки томонлама ва кўп томонлама кун тартибидаги кенг кўламли масалалар атрофлича муҳокама қилинди.Қайд этилишича, савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш ва ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш, саноат кооперацияси лойиҳаларини ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.Форумда Беларусь минтақалари ва ишбилармон доираларининг 150 дан ортиқ вакиллари иштирок этади.Вазирлар таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва туризм соҳаларидаги ўзаро ҳамкорликнинг юқори даражасини таъкидлашди. Жаҳон миқёсидаги, шунингдек, Евроосиё минтақасидаги вазият юзасидан фикр алмашишди.Ташқи ишлар идоралари раҳбарлари БМТ, МДҲ ва ШҲТ доирасидаги ўзаро ҳамкорлик масалаларига батафсил тўхталиб ўтишди.Томонлар халқаро платформаларда мулоқот ўрнатишга ёндашувлар ўхшашлигини таъкидлашди ва янада адолатли дунё тартибини ўрнатишга ўзаро интилишларини тасдиқлашди.Алейник Беларуснинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлат мақомини олиш йўлида Ўзбекистон томонининг изчил қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдирди. Шунингдек, вазирлар икки томонлама тадбирлар ва яқин келажакдаги ташрифлар жадвалини кўриб чиқишди.
ўзбекистон
беларусь
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/02/07/42376169_83:0:987:678_1920x0_80_0_0_6b39df8f0fab843fc5f064694e59dd5c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, ўзбекистон, беларусь, ўзбекистон тив, бахтиёр саидов
сиёсат, ўзбекистон, беларусь, ўзбекистон тив, бахтиёр саидов
Ўзбекистон ва Беларусь ташқи ишлар вазирлари учрашди — муҳокама этилган масалалар
10:45 07.02.2024 (янгиланди: 11:00 07.02.2024) Бугун Тошкентда Беларусь ва Ўзбекистон минтақаларининг 2-форуми бўлиб ўтади.
ТОШКЕНТ, 7 фев — Sputnik. Тошкентда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва Беларусь ташқи ишлар вазири Сергей Алейник ўртасида музокаралар бўлиб ўтди, дея хабар берди Беларусь ТИВ
матбуот хизмати. Икки томонлама ва кўп томонлама кун тартибидаги кенг кўламли масалалар атрофлича муҳокама қилинди.
Қайд этилишича, савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш ва ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш, саноат кооперацияси лойиҳаларини ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
“Суҳбатдошлар 7 февраль куни Тошкентда бўлиб ўтадиган Беларусь ва Ўзбекистон минтақаларининг 2-форуми икки мамлакат ҳудудлари ўртасида иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш ва тўғридан-тўғри ҳамкорликни йўлга қўйишга муҳим ҳисса қўшишига ишонч билдирди”, — дейилади хабарда.
Форумда Беларусь минтақалари ва ишбилармон доираларининг 150 дан ортиқ вакиллари иштирок этади.
Вазирлар таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва туризм соҳаларидаги ўзаро ҳамкорликнинг юқори даражасини таъкидлашди. Жаҳон миқёсидаги, шунингдек, Евроосиё минтақасидаги вазият юзасидан фикр алмашишди.
Ташқи ишлар идоралари раҳбарлари БМТ, МДҲ ва ШҲТ доирасидаги ўзаро ҳамкорлик масалаларига батафсил тўхталиб ўтишди.
Томонлар халқаро платформаларда мулоқот ўрнатишга ёндашувлар ўхшашлигини таъкидлашди ва янада адолатли дунё тартибини ўрнатишга ўзаро интилишларини тасдиқлашди.
“Ўзбекистон ва Беларусь ташқи ишлар вазирликлари бўлажак олий даражадаги музокараларни самарали ўтказиш учун барча имкониятларни сафарбар этмоқда. 2024 йил кун тартиби қатор тадбирлардан иборат. Биз ҳамкорликнинг кенгайиб бораётган кун тартибини кўплаб сезиларли натижалар билан бойитишга тайёрмиз", деб ёзади Бахтиёр Саидов ўзининг Telegram-каналида.
Алейник Беларуснинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлат мақомини олиш йўлида Ўзбекистон томонининг изчил қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдирди. Шунингдек, вазирлар икки томонлама тадбирлар ва яқин келажакдаги ташрифлар жадвалини кўриб чиқишди.