Азиз Абдуҳакимов экологик вазиятни яхшилаш чорасини айтди

© Sputnik/Элина БекназароваАзиз Абдухакимов
Азиз Абдухакимов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.01.2024
Oбуна бўлиш
Экология вазири Тошкентда атмосфера ҳавоси ифлосланишининг сабаблари, кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида ахборот берди.
ТОШКЕНТ, 31 янв — Sputnik. Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш учун 10 га яқин чора-тадбирларни амалга ошириш лозим. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов маълум қилди.
Олий Мажлисда парламент эшитуви бўлиб ўтди. Унда Тошкентда атмосфера ҳавоси ифлосланишининг сабаблари, кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида ахборот берилди.
Вазир экологик вазиятни яхшилаш борасида бир қатор кечиктириб бўлмас чора-тадбирларни амалга ошириш лозимлигини қайд этди.
Чора-тадбирлар:
“Евро-4” стандартидан (АИ-80 русумли бензин) паст экологик тоифадаги мотор ёқилғидан фойдаланишни тақиқлаш;
Тирбандликни камайтириш ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Тошкентда куннинг тиғиз вақтларида (эрталабки соат 07:00 дан 10:00 га қадар ва 17:00 дан 20:00 га қадар) юк ташиш учун мўлжалланган, вазни 3,5 ва 12 тоннадан ортиқ транспорт воситаларининг ҳаракатини чеклаш;
Шаҳарнинг диққатга сазовор марказий кўчаларида автотранспорт воситаларидан холи ҳудудларни ташкил этиш;
Жамоат транспортини тўлиқ электр ва газ ёқилғисига ўтказиш, шунингдек, йўл инфратузилмасини ташкил этиш;
Барча турдаги қурилиш объектларини (ижтимоий ва давлат аҳамиятига оид объектлар бундан мустасно) қуришга мораторий эълон қилиш;
Тошкент вилоятининг Тошкент шаҳрига туташ туманларида саноат мақсадлари кўмир ёқилғисидан фойдаланишни тақиқлаш;
Иссиқлик марказларида захира ёқилғиси сифатида мазутдан фойдаланишни кескин тақиқлаш;
Илмий ва пухта ишланган хулосалар асосида шамол тезлигини пасайтириш, тупроқ зарралари кўчишини олдини олишга қаратилган Тошкент атрофида “яшил белбоғ”лар барпо этиш.
Тошкентда атмосфера ҳавосининг сифатини кўрсатувчи мониторлар ўрнатилади
Унинг сўзларига кўра, атмосфера ҳавоси ифлосланишининг фон мониторингини амалга ошириш мақсадида республиканинг 26 та туман (шаҳар)ларидаги 74 та кўчмас кузатув пунктларида, шу жумладан, 8 та автоматлаштирилган мониторинг станцияларида кузатувлар йўлга қўйилган.
Ўтган 2023 йилда атмосфера ҳавосига ташламалар 2 138,3 минг тоннани ташкил этган бўлса, улардан 1 279,9 минг тоннаси ёки 59,9 фоизи автотранспорт воситалари, 858,4 минг тоннаси ёки 40,1 фоизи саноат корхоналари ҳиссасига тўғри келган.
Ташқи муҳитнинг таъсири, аллергия, иммунитет – мутахассисларнинг тошкентликлар нималарга дуч келаётгани ҳақидаги фикрлари - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.01.2024
"Биз мослашишимиз керак" – ўзгараётган муҳитда қандай омон қолиш ҳақида иммунолог фикри
Янгиликлар лентаси
0