https://sputniknews.uz/20240123/adliya-vazirligi-qayd-etilmagan-tugilganlik-olim-holatlari-xatlov-42165534.html
Адлия вазирлиги қайд этилмаган туғилганлик ва ўлим ҳолатларини хатловдан ўтказишни бошлади
Адлия вазирлиги қайд этилмаган туғилганлик ва ўлим ҳолатларини хатловдан ўтказишни бошлади
Sputnik Ўзбекистон
Республика бўйлаб “Ҳеч бир шахс ҳужжатсиз қолмайди” ҳуқуқий акцияси бўлиб ўтмоқда.
2024-01-23T17:00+0500
2024-01-23T17:00+0500
2024-01-23T17:00+0500
жамият
ўзбекистон
адлия вазирлиги
паспорт
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0c/17/15658976_0:1676:2048:2828_1920x0_80_0_0_a2c3c5cb6b795a3cfdb4aa6b17cd2855.jpg
ТОШКЕНТ, 23 янв — Sputnik. Адлия вазирлиги қайд этилмаган туғилганлик ва ўлим ҳолатларини хатловдан ўтказишни бошлади, дея маълум қилди вазирлик матбуот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева.Республика бўйлаб “Ҳеч бир шахс ҳужжатсиз қолмайди” ҳуқуқий акцияси бўлиб ўтмоқда. У Адлия вазирлиги томонидан 20 мартига қадар давом этади.Адлия вазирлиги ота-оналарни фарзандига кино қахрамонларининг исмини қўймасликка чақирдиАкция иштирокчиларининг туғилганлиги қайд этилиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилади. Яқин қариндошларининг ўлими қайд этилиб, гувоҳнома (маълумотнома)лар берилади.Туғилиш ёки ўлим ҳақидаги фактларни белгилаш юзасидан судларга аризалар киритилади ва суд ҳужжати асосида туғилиш (ўлим) қайд этиб берилади. Тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказишда ва қайта рўйхатдан ўтказишда кўмаклашилади.Шунингдек, кўчмас мулкларини давлат рўйхатидан ўтказишда қийинчиликларга дуч келаётган шахсларга ваколатли органлар билан биргаликда амалий ёрдам кўрсатилади.
https://sputniknews.uz/20230815/ozbekiston-fuqaroligi-talabgorlar-yangi-xizmat-37885066.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0c/17/15658976_0:1484:2048:3020_1920x0_80_0_0_0331615a78ea09820e33b9694e1c11c6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон ҳеч бир шахс ҳужжатсиз қолмайди ҳуқуқий акцияси адлия вазирлиги
ўзбекистон ҳеч бир шахс ҳужжатсиз қолмайди ҳуқуқий акцияси адлия вазирлиги
Адлия вазирлиги қайд этилмаган туғилганлик ва ўлим ҳолатларини хатловдан ўтказишни бошлади
Республика бўйлаб “Ҳеч бир шахс ҳужжатсиз қолмайди” ҳуқуқий акцияси бўлиб ўтмоқда.
ТОШКЕНТ, 23 янв — Sputnik. Адлия вазирлиги қайд этилмаган туғилганлик ва ўлим ҳолатларини хатловдан ўтказишни бошлади, дея маълум қилди вазирлик матбуот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева.
Республика бўйлаб “Ҳеч бир шахс ҳужжатсиз қолмайди” ҳуқуқий акцияси бўлиб ўтмоқда. У Адлия вазирлиги томонидан 20 мартига қадар давом этади.
“Акция доирасида қайд этилмаган туғилганлик ва ўлим ҳолатлари республика миқёсида хатловдан ўтказилади, фуқароларнинг ушбу турдаги мурожаатлари жойлардаги туман (шаҳар) адлия бўлимларида ташкил этилган махсус штаблар ёки “1148” қисқа рақамли ишонч телефони орқали тезкорлик билан қабул қилинади, шунингдек, сайёр қабуллар ташкил этилади”, - деб ёзади Ўринбоева ўзининг Telegram-каналида.
Акция иштирокчиларининг туғилганлиги қайд этилиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилади. Яқин қариндошларининг ўлими қайд этилиб, гувоҳнома (маълумотнома)лар берилади.
Туғилиш ёки ўлим ҳақидаги фактларни белгилаш юзасидан судларга аризалар киритилади ва суд ҳужжати асосида туғилиш (ўлим) қайд этиб берилади. Тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказишда ва қайта рўйхатдан ўтказишда кўмаклашилади.
Шунингдек, кўчмас мулкларини давлат рўйхатидан ўтказишда қийинчиликларга дуч келаётган шахсларга ваколатли органлар билан биргаликда амалий ёрдам кўрсатилади.