Адлия вазирлиги ота-оналарни фарзандига кино қахрамонларининг исмини қўймасликка чақирди

CC0 / rawpixel.com / Болакай телевизор кўрмоқда.
Болакай телевизор кўрмоқда. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.08.2023
Oбуна бўлиш
Болага исми ёқмаганлиги ёки бошқа сабабларга кўра уни ўзгартирганлик ҳолатлари учрамоқда.
ТОШКЕНТ, 19 авг — Sputnik. Сўнги вақтларда айрим ота-оналар фарзандига кино қахрамони, машхур спортчиларнинг исмини қуйиш ҳолатлари учрамоқда, дея хабар берди Адлия вазирлиги матбуот хизмати раҳбари.
Қайд этилишича, сўнги вақтларда айрим ота-оналар маълум бир сабабларга кўра фарзанди ёки набираларига “Ошин”, “Жумонг”, “Роналдо” ва шу каби кино қахрамони, машхур спортчиларнинг исмини қуймоқда.
Маълум бир вақтдан кейин эса болага исми ёқмаганлиги ёки бошқа сабабларга кўра уни ўзгартирганлик ҳолатлари учрамоқда.
“Болага исм ота-онанинг келишувига биноан, ота исми – отасининг исмига, шунингдек ота-онанинг фамилияси болага отасининг ёки онасининг фамилияси ёҳуд ота ёки она томонидан миллий анъаналарга кўра бобонинг исми бўйича фамилия берилиши мумкин”, дейилади хабарда.
Агар ота-она ўртасида боланинг исми ва (ёки) фамилияси бўйича келишув бўлмаганда, келиб чиққан низо васийлик ва ҳомийлик органи томонидан ҳал этилади.
Қўшимча қилинишича, болага исм ота-онанинг розилигига кўра берилади. Қонунчиликда боланинг манфаатларидан келиб чиққан ҳолда, унга келгусида унинг шаъни ва қадрини камситиши мумкин бўлган исм берилишига йўл қўйилмаслиги назарда тутилган.
Янгиликлар лентаси
0