https://sputniknews.uz/20230815/ozbekiston-fuqaroligi-talabgorlar-yangi-xizmat-37885066.html
Ўзбекистон фуқаролигига талабгорлар учун янги хизмат ишга туширилади
Ўзбекистон фуқаролигига талабгорлар учун янги хизмат ишга туширилади
Sputnik Ўзбекистон
"Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида"ги қонуннинг 19 ва 20-моддаларида мамлакат фуқаролигига қабул қилишда чет давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахсдан давлат тилини мулоқот қилиш учун зарур даражада билиш талаб этилиши белгилаб қўйилган.
2023-08-15T18:28+0500
2023-08-15T18:28+0500
2023-08-15T18:28+0500
жамият
ўзбекистон
ўзбекистон фуқаролиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/1d/36420073_0:77:3072:1805_1920x0_80_0_0_5287abf8f96adfad747f9b991b324abd.jpg
ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон фуқаролигини қабул қилишда давлат тилини билиш даражасини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди.Ички ишлар вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда бу имкониятни яратиши керак.“Электрон хукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали зарур ҳужжатларни масъул давлат органлари ва ташкилотлардан сўраб олиш ҳамда давлат тилини билиш тўғрисидаги малака сертификатини QR-код (матрик штрихли код) билан тасдиқлаган ҳолда электрон тарзда бериш тизими жорий этилади.Бундан ташқари, талабгорлар ҳудудий имтиҳон комиссиясининг давлат тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича қароридан норози бўлган тақдирда апелляция шикояти бериши мумкин.Апелляция имтиҳон натижалари эълон қилинган кундан бошлаб 5 иш куни ичида давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали берилади.Бундай ҳолда, имтиҳон натижалари эълон қилинган кундан бошлаб 10 кун ичида апелляция имтиҳони ўтказилади, унинг натижасида қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:- апелляция қаноатлантирилишини рад этиш;- синов имтиҳони натижаларини ўзгартириш ва апелляцияни қаноатлантириш;- синов имтиҳон натижаларини бекор қилиш ва такрорий имтиҳон тайинлаш.Талабгор Апелляция комиссиясининг қарори устидан судга шикоят қилиши мумкин."Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида"ги қонуннинг 19 ва 20-моддаларида мамлакат фуқаролигига қабул қилишда чет давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахсдан давлат тилини мулоқот қилиш учун зарур даражада билиш талаб этилиши белгилаб қўйилган.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/1d/36420073_392:83:2713:1823_1920x0_80_0_0_24aad5aebfa818b734f750106adf9555.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон фуқаролиги талабгорлар талаблар қонун фукаролигини олиш
ўзбекистон фуқаролиги талабгорлар талаблар қонун фукаролигини олиш
Ўзбекистон фуқаролигига талабгорлар учун янги хизмат ишга туширилади
Талабгорлар давлат хизматлари портали орқали ўзбек тилини билиш даражасини аниқлаш учун ариза топширишлари мумкин бўлади.
ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон фуқаролигини қабул қилишда давлат тилини билиш даражасини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар
киритилди. Чет элликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга фуқароликни олишда давлат тилини билиш даражасини аниқлаш учун давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали мурожаат қилиш имконияти яратилади.
Ички ишлар вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда бу имкониятни яратиши керак.
“Электрон хукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали зарур ҳужжатларни масъул давлат органлари ва ташкилотлардан сўраб олиш ҳамда давлат тилини билиш тўғрисидаги малака сертификатини QR-код (матрик штрихли код) билан тасдиқлаган ҳолда электрон тарзда бериш тизими жорий этилади.
Бундан ташқари, талабгорлар ҳудудий имтиҳон комиссиясининг давлат тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича қароридан норози бўлган тақдирда апелляция шикояти бериши мумкин.
Апелляция имтиҳон натижалари эълон қилинган кундан бошлаб 5 иш куни ичида давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали берилади.
Бундай ҳолда, имтиҳон натижалари эълон қилинган кундан бошлаб 10 кун ичида апелляция имтиҳони ўтказилади, унинг натижасида қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:
- апелляция қаноатлантирилишини рад этиш;
- синов имтиҳони натижаларини ўзгартириш ва апелляцияни қаноатлантириш;
- синов имтиҳон натижаларини бекор қилиш ва такрорий имтиҳон тайинлаш.
Талабгор Апелляция комиссиясининг қарори устидан судга шикоят қилиши мумкин.
"Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида"ги
қонуннинг 19 ва 20-моддаларида мамлакат фуқаролигига қабул қилишда чет давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахсдан
давлат тилини мулоқот қилиш учун зарур даражада билиш талаб этилиши белгилаб қўйилган.