https://sputniknews.uz/20240110/eoii-eron-tovar-ayirboshlash-hajmi-20-mlrd-dollar-41993877.html
Яқин йилларда ЕОИИ ва Эрон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 20 млрд долларга етиши керак
Яқин йилларда ЕОИИ ва Эрон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 20 млрд долларга етиши керак
Sputnik Ўзбекистон
Евроосиё бешлиги мамлакатлари ва Эрон ўртасидаги эркин савдо шартномаси туфайли ЕОИИ ва Эронда ишлаб чиқарилган товарлар бозорларга имтиёзли кириш ҳуқуқига эга бўлди.
2024-01-10T17:16+0500
2024-01-10T17:16+0500
2024-01-10T17:16+0500
дунё янгиликлари
дунёда
еоии
эрон
ўзбекистон ва еоии
иқтисод
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/04/36535624_265:0:3906:2048_1920x0_80_0_0_dbb2fd987f166d5ef8b230ff478f7975.jpg
ТОШКЕНТ, 10 янв — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ва Эронда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг аксарияти эндиликда ҳамкор бозорларда энг имтиёзли шартларда сотилмоқда.“Евроосиё бешлиги” мамлакатлари ва Эрон ўртасида эркин савдо зонаси тўғрисидаги келишув божхона тўловларини нолга тенглаштириш ва сезиларли даражада камайтириш, шунингдек, тарифсиз тўсиқларни камайтиришни таъминлайди.Эркин савдо режимида товарларни сертификатлаш ва божхона тартибга солиш ҳам соддалаштирилади. Мутахассисларнинг фикрича, яқин бир неча йил ичида ЕОИИ ва Эрон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми уч баробарга ошиб, 20 миллиард долларга этади.Эрон билан қуруқлик чегарасига эга бўлган Арманистон Ислом Республикаси ва “Евроосиё бешлиги”нинг барча давлатлари ўртасида савдо кўпригига айланиши керак, деб хабар беради “МИР 24”.Эрон бу мамлакатдан табиий газ, нефт маҳсулотлари, қурилиш материаллари, автомобиллар ва эҳтиёт қисмлар, асбоб-ускуналар импорт қиладиган Арманистоннинг энг йирик 5 савдо ҳамкори қаторига киради.Ўз навбатида Арманистон Эронга электр энергияси, металл концентратлари, мис, салқин ичимликлар, тамаки маҳсулотлари етказиб беради. Янги шарт-шароитлар товар айирбошлаш ва ўзаро инвестициялар ҳажмини оширишга хизмат қилади.Эроннинг иқтисодий сиёсатига мувофиқ, мамлакатга маҳаллий маҳсулотларнинг муқобилларини олиб кириш тақиқланган. Энди бу тўсиқни олиб ташлаш керак. Товарларнинг 90 фоизи учун божхона тўловлари нолга туширилади ва сезиларли даражада камаяди.Эслатиб ўтамиз, ЕОИИ давлатлари Эрон билан 2023 йил декабрь ойи охирида 2019 йилдан бери амалда бўлган вақтинчалик келишув ўрнини босувчи тўлиқ миқёсдаги эркин савдо шартномасини имзолаган эди. Имзоланиш Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг Санкт-Петербургдаги йиғилиши доирасида бўлиб ўтди.
https://sputniknews.uz/20231226/eoii-eron-erkin-savdo-shartnoma-41812991.html
эрон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/04/36535624_1175:0:3906:2048_1920x0_80_0_0_5e3f4c21b15da924e298e6c33c704c77.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
евроосиё эрон еоии товарлар
евроосиё эрон еоии товарлар
Яқин йилларда ЕОИИ ва Эрон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 20 млрд долларга етиши керак
Евроосиё бешлиги мамлакатлари ва Эрон ўртасидаги эркин савдо шартномаси туфайли ЕОИИ ва Эронда ишлаб чиқарилган товарлар бозорларга имтиёзли кириш ҳуқуқига эга бўлди.
ТОШКЕНТ, 10 янв — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ва Эронда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг аксарияти эндиликда ҳамкор бозорларда энг имтиёзли шартларда сотилмоқда.
“Евроосиё бешлиги” мамлакатлари ва Эрон ўртасида эркин савдо зонаси тўғрисидаги келишув божхона тўловларини нолга тенглаштириш ва сезиларли даражада камайтириш, шунингдек, тарифсиз тўсиқларни камайтиришни таъминлайди.
Эркин савдо режимида товарларни сертификатлаш ва божхона тартибга солиш ҳам соддалаштирилади. Мутахассисларнинг фикрича, яқин бир неча йил ичида ЕОИИ ва Эрон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми уч баробарга ошиб, 20 миллиард долларга этади.
Эрон билан қуруқлик чегарасига эга бўлган Арманистон Ислом Республикаси ва “Евроосиё бешлиги”нинг барча давлатлари ўртасида савдо кўпригига айланиши керак, деб хабар беради “МИР 24”.
“Ўтган йилнинг декабрь ойида имзоланган янги келишувга кўра, арман экспортчилари учун божхона тўловларининг ўртача ставкаси 23 фоиздан 8 фоизга камайди. Ва биз бу жуда яхши иш шароитларини яратишига ишонамиз”, – деди Арманистон иқтисодиёт вазири ўринбосари Нарек Терян.
Эрон бу мамлакатдан табиий газ, нефт маҳсулотлари, қурилиш материаллари, автомобиллар ва эҳтиёт қисмлар, асбоб-ускуналар импорт қиладиган Арманистоннинг энг йирик 5 савдо ҳамкори қаторига киради.
Ўз навбатида Арманистон Эронга электр энергияси, металл концентратлари, мис, салқин ичимликлар, тамаки маҳсулотлари етказиб беради. Янги шарт-шароитлар товар айирбошлаш ва ўзаро инвестициялар ҳажмини оширишга хизмат қилади.
Эроннинг иқтисодий сиёсатига мувофиқ, мамлакатга маҳаллий маҳсулотларнинг муқобилларини олиб кириш тақиқланган. Энди бу тўсиқни олиб ташлаш керак. Товарларнинг 90 фоизи учун божхона тўловлари нолга туширилади ва сезиларли даражада камаяди.
Эслатиб ўтамиз, ЕОИИ давлатлари Эрон билан 2023 йил декабрь ойи охирида 2019 йилдан бери амалда бўлган вақтинчалик келишув ўрнини босувчи тўлиқ миқёсдаги эркин савдо шартномасини имзолаган эди. Имзоланиш Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг Санкт-Петербургдаги йиғилиши доирасида бўлиб ўтди.