Мирзиёев келаси йил учун Давлат бюджетини тасдиқлади

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев подписывает документы.
Шавкат Мирзиёев подписывает документы.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.12.2023
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев 2024 йил учун Давлат бюджети тўғрисидаги қонунга имзо чекди.
ТОШКЕНТ, 26 дек — Sputnik. Келаси йилга мўлжалланган Давлат бюджети тасдиқланди. Бу бўйича президент тегишли қонунни имзолади.
“2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун билан келаси йил учун Ўзбекистоннинг консолидациялашган бюджетини шакллантириш ва ижро этиш билан боғлиқ муносабатлар тартибга солинди.
Ижтимоий жиҳатдан аҳамиятга молик миллий ва давлат дастурларига ажратиладиган грант маблағларининг белгиланган миқдорлари қонунга ўзгартиш киритилмасдан кўпайтирилади.
Ўзбекистон бюджет тизими бюджетларининг 6 ойлик ижроси якунлари бўйича даромадлари прогнози бажарилмаган ва жорий молия йилининг охирига қадар уларнинг келиб тушиши учун етарли асослар мавжуд бўлмаган ҳолларда:
республика бюджети умумий харажатларининг 3 ва ундан ортиқ фоизи миқдоридаги харажатларни қисқартириш Олий Мажлис палаталари томонидан;
3 фоиздан кам миқдордаги харажатларни қисқартириш Вазирлар Маҳкамаси қарори асосида амалга оширилади.
“Ўзбекистон номидан чиқариладиган давлат қимматли қоғозларининг чекланган соф ҳажми 25 трлн сўм миқдорида белгиланди”, — дейилади ҳужжат матнида.
2024 йил учун Ўзбекистон консолидациялашган бюджети тақчиллигининг чекланган миқдори ялпи ички маҳсулотнинг 4 фоизи миқдорида белгиланди.
Қонунга кўра, жумладан солиқларнинг қуйидаги турлари туманлар ва шаҳарлар бюджетларига тўлиқ ҳажмда ўтказилади:
жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;
жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи;
мол-мулкни ижарага беришдан олинадиган йиллик даромад тўғрисидаги декларацияга асосан жисмоний шахслар томонидан тўланадиган, шунингдек ЯТТлар томонидан тўланадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;
сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, бундан электр станциялари томонидан тўланадиган солиқ мустасно;
норуда қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ.
Мазкур ҳужжат 2024 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.
Эслатиб ўтамиз, қонунда асосан “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ва барқарор ривожланиш миллий мақсадларидаги йўналишлар ва вазифаларга эришиш инобатга олинган. Давлат бюджети лойиҳасида келаси йил бюджет даромадлари 270,3 трлн сўм, харажатлари 279,6 трлн сўм бўлиши прогноз қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0