Сенаторлар 2024 йилга мўжалланган Давлат бюджетини маъқуллашди

© Пресс-служба Сената Олий МажлисаПланерное заседание Сената Олий Мажлиса
Планерное заседание  Сената Олий Мажлиса - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.12.2023
Oбуна бўлиш
Олий Мажлис Сенати 2024 йилга мўжалланган Ўзбекистон республикасининг Давлат бюджетини маъқуллади.
ТОШКЕНТ, 20 дек — Sputnik. Сенаторлар 2024 йилга мўжалланган Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетини маъқуллади, дея хабар берди юқори палата матбуот хизмати.
Сенатнинг 48-ялпи мажлисида “2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун сенаторлар томонидан кўриб чиқилди.
Қайд этилишича, 2024 йилда мамлакат иқтисодиётида ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш суратлари 5,6-5,8 фоиз миқдорида бўлиши кутилмоқда.
"Қонунда 2024 йилда консолидациялашган бюджет даромадлари 375,0 трлн сўм миқдорида, харажатлари эса 427,6 трлн сўм миқдорида режалаштирилган ҳолда консолидациялашган бюджет 52,6 трлн сўм ёки ялпи ички маҳсулотга нисбатан 4 фоиз миқдоридаги тақчиллик билан шакллантирилди", — дейилади хабарда.
Давлат бюджети даромадлари 270,4 трлн сўмни, харажатлари эса 312,9 трлн сўмни ташкил этди. Бунда Давлат мақсадли жамғармаларига трансфертлар инобатга олинган.
Солиқ сиёсатининг асосий йўналишлари белгилаб берилди. Унга кўра асосий солиқ ставкалари ўзгаришсиз қолдирилган.
Давлат мақсадли жамғармалари даромадлари ва харажатлари (бюджетлараро трансфертлар ҳисобга олинмаган ҳолда) тегишинча 55,2 трлн сўм ва 85,8 трлн сўм миқдорида режалаштирилмоқда.
"Кейинги йилда ҳам бюджет харажатларининг ижтимоий йўналтирилганлиги сақлаб қолиниб, таълим, соғлиқни сақлаш, ижтимоий ҳимоя, фан, маданият ва спортни ривожлантириш, муҳтож аҳолини уй-жой билан таъминлаш ва бошқа ижтимоий тадбирлар учун жами Давлат бюджети харажатларининг қарийб 50 фоизи ёки 151,5 трлн сўм йўналтирилади", — дейилган хабарда.
Қонунда асосан “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ва барқарор ривожланиш миллий мақсадларидаги йўналишлар ва вазифаларга эришиш инобатга олинган.
Шавкат Мирзиёев провел видеоселекторное совещание по обсуждению основных направлений государственного бюджета на 2024 год. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.10.2023
Президент ҳузурида 2024 йил учун давлат бюджети муҳокама қилинди
Янгиликлар лентаси
0