Президент ҳузурида 2024 йил учун давлат бюджети муҳокама қилинди
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев провел видеоселекторное совещание по обсуждению основных направлений государственного бюджета на 2024 год.
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев раислигида 2024 йилги Давлат бюджети даромадларини кўпайтириш ва харажатларини камайтириш масалалари муҳокама қилинди. Мажлис натижалари асосида бюджет лойиҳаси Олий Мажлисга киритилади.
2024 йил учун давлат бюджетининг асосий йўналишлари кўриб чиқилди
ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2024 йил учун давлат бюджетининг асосий йўналишлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Давлат бюджети даромадларини кўпайтириш, харажатларини оптималлаштириш бўйича ҳар бир соҳа, тармоқ ва ҳудудлар кесимида мавжуд захира ва имкониятлар атрофлича таҳлил қилинди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев провел видеоселекторное совещание по обсуждению основных направлений государственного бюджета на 2024 год.
Шавкат Мирзиёев провел видеоселекторное совещание по обсуждению основных направлений государственного бюджета на 2024 год.
Жумладан, йирик саноат тармоқларида харажатни қисқартириш, маҳсулот таннархини камайтириш бўйича вазифалар белгилаб олинди. Шунингдек, паст қувватда ишлаётган корхоналарга кўмак бериш, тадбиркорликни ривожлантириб, солиқ базасини кенгайтириш, “яширин иқтисодиёт”ни қисқартириш муҳимлиги айтилди.
Қишлоқ хўжалигида “катта сакраш”га фақат илм орқали эришиш мумкинлиги таъкидланди. Хусусан замонавий илм ва технологиялар ёрдамида пахта ҳосилдорлигини 50 центнерга, ғаллада 100 центнерга етказиш вазифаси қўйилди.
Сув хўжалигида келгуси йилда марказлашган инвестиция ҳисобидан 1,7 триллион сўмлик ва халқаро молия ташкилотларидан 300 миллион долларлик сув инфратузилмаси лойиҳалари амалга оширилади. Ушбу муносабат билан президент каналларни бетонлаш бўйича 3 йиллик дастур қабул қилиш вазифаси қўйилди.
Инсон капиталини ривожлантириш учун 102,5 триллион сўм йўналтириш мўлжаланмоқда. Бу жорий йилгига нисбатан 15 фоиз кўп. Ушбу маблағлар мактаб қурилиши ва реконструкция қилинишига сарфланади.
Келгуси йилдан “Маҳалла бюджети” тизими тўлиқ жорий қилинади, яъни ҳар бир маҳалланинг 100 миллион сўмгача маблағи бўлади. Бу пуллар маҳаллада иш ўрни яратадиган, аҳолининг оғирини енгил қиладиган лойиҳаларга йўналтириш зарур.
Йиғилишда билдирилган фикрлар асосида 2024 йил учун бюджет лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритилади.