Келаси йил учун Давлат бюджети даромадлари 270,3 трлн сўм бўлиши прогноз қилинмоқда

© unsplash/Farhodjon ChinberdievТашкент. Архивное фото
Ташкент. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.11.2023
Oбуна бўлиш
2024 йилда бевосита солиқлар Давлат бюджети даромадлари прогнозининг 31,7 фоизини ташкил этади.
ТОШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда 2024 йил учун Давлат бюджети лойиҳаси эълон қилинди. Унга кўра, келаси йил бюджет даромадлари 270,3 трлн сўм, харажатлари 279,6 трлн сўм бўлиши прогноз қилинмоқда. Бу ҳақида АОКАда бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида маълум қилинди, дея хабар берди Sputnik мухбири.
Давлат бюджети даромадларининг 2024-2026 йиллар учун прогнозига кўра, 2024 йил учун бюджет даромадлари прогнози 270,6 трлн сўм ёки ялпи ички маҳсулотга нисбатан 20,8 фоиз миқдорида белгиланмоқда.
Бевосита солиқлар бўйича тушумлар 85,6 трлн сўм ёки 2023 йилги кутилаётган ижрога нисбатан 12,3 трлн сўмга (117 фоиз) кўп бўлиши прогноз қилинмоқда.
"2024 йилда бевосита солиқлар Давлат бюджети даромадлари прогнозининг 31,7 фоизини ташкил этади", дейди Иқтисодиет ва молия вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқулов.
2024 йилда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотининг ўсиш сурьати 5,6-5,8 фоизга ўсиши прогноз қилинмоқда.
Бунда:
саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 6 фоизга;
қурилиш ишлари - 6.3 фоиз;
қишлоқ хўжалиги - 4 фоизга;
бозор хизматлари - 14.9 фоизга ўсиши прогноз қилинмоқда.

"Ўзбекистон Республикаси консолидациялашган бюджетининг 2024 йилги даромадлари 375,0 трлн сўм ва харажатлари 427,5 трлн сўм, тақчиллиги 52,5 трлн сўмни ёки ялпи ички маҳсулотга нисбатан 4,0 фоиз миқдорида прогноз қилинмоқда", — деди Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Аҳадбек Ҳайдаров.

Консолидациялашган бюджетнинг 2025-2026 йиллар учун даромадлари мўлжаллари тегишинча 452,6 трлн сўм ва 516,0 трлн сўм, харажатлари эса 498,3 трлн сўм ва 567,6 трлн сўм миқдорида прогноз қилинган.
2025-2026 йилларда консолидациялашган бюджет тақчиллигини ялпи ички маҳсулотга нисбатан 3,0 фоизгача тушириш мақсад қилинган.
Янгиликлар лентаси
0