Мирзиёев Хитой раисига ҳамдардлик йўллади

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев подписывает документы.
Шавкат Мирзиёев подписывает документы. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.12.2023
Oбуна бўлиш
Давлат раҳбари зилзила оқибатида ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.
ТОШКЕНТ, 19 дек — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпинга ҳамдардлик йўллади, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот котиби.
Хитойнинг Ганьсу ва Цинхай музофотларида зилзила оқибатида кўплаб одамлар қурбон бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпинга ҳамдардлик йўллади.

"Давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди, жабрланганлар шифо топишини тилади", — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, душанба куни тунда Хитой шимоли-ғарбидаги Ганьсу провинцияси Линься Хуэй автоном префектураси, Цзишишань-Баоань-Дунсян-Салар автоном округида 6,2 магнитудали зилзила содир бўлди.
Янгиликлар лентаси
0