Хитойда кучли зилзила содир бўлди — қурбонлар бор

© AFP 2023 / STRПоследствия землетрясения в провинции Ганьсу на северо-западе Китая, 19 декабря 2023 года.
Последствия землетрясения в провинции Ганьсу на северо-западе Китая, 19 декабря 2023 года.   - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.12.2023
Oбуна бўлиш
CCTV: Хитойда зилзила қурбонлари сони 118 кишига етди.
ТОШКЕНТ, 19 дек — Sputnik. Хитойда 6,2 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда РИА Новости Хитой марказий телевидениесига таяниб хабар берди.
Душанба куни тунда Хитой шимоли-ғарбидаги Ганьсу провинцияси Линься Хуэй автоном префектураси, Цзишишань-Баоань-Дунсян-Салар автоном округида 6,2 магнитудали зилзила содир бўлди.
Хитой шимоли-ғарбидаги зилзила қурбонлари сони 118 кишига етди.

“Цинхайда 13 киши ҳалок бўлди, 182 киши жароҳатланди, 20 киши бедарак йўқолди, шунингдек, баъзи сув, электр, транспорт, алоқа ва бошқа инфратузилма объектлари зарар кўрди. Гансьу провинцияси... зилзила оқибатида у ерда 105 киши ҳалок бўлганини маълум қилди”, — дейилади телевидение хабарида.

Сешанба куни эрталаб Хитой Фавқулодда вазиятлар вазирлиги иккинчи даражали зилзилага жавоб бериш режимини жорий қилди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, зилзила содир бўлган ҳудудга 1440 нафар ўт ўчирувчи ва қутқарувчи жалб этилган.
Янгиликлар лентаси
0