https://sputniknews.uz/20231121/davlat-ulushi-banklar-xususiylashtirish-41143787.html
Давлат улушига эга банклар хусусийлаштирилади
Давлат улушига эга банклар хусусийлаштирилади
Sputnik Ўзбекистон
Банкларнинг халқаро рейтинг компаниялари билан ҳамкорли кучайтирилади.
2023-11-21T09:00+0500
2023-11-21T09:00+0500
2023-11-21T11:05+0500
иқтисод
ўзбекистон
банк
шавкат мирзиёев
венгрия
қозоғистон
грузия
иқтисод
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/14/41142339_0:66:1280:786_1920x0_80_0_0_5058377e5ab48dc38f346c03439225c4.jpg
ТОШКЕНТ, 21 ноя — Sputnik. Давлат улушига эга банклар хусусийлаштирилади. Бу ҳақида Ўзбекистон президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтган йиғилишда маълум қилинди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.Йиғилишда банк тизимида трансформация ва хусусийлаштириш жараёнлари муҳокама қилинди.Қайд этилишича, давлат улушига эга банкларни хусусийлаштиришга тайёрлаш, уларнинг қимматли қоғозларини “IPO”га чиқариш, соҳага тажрибали хорижий мутахассисларни жалб қилиш бўйича таклифлар билдирилди.Йиғилишда банк раҳбарлари трансформация ва хусусийлаштиришга тайёргарлик кўриш, ходимларни ўқитиш, соҳада илғор IT ютуқларни жорий қилиш бўйича режаларини айтди.Айтилишича, ҳар бир банк ўзи сармоя киритган лойиҳаларни чуқур таҳлил қилиб, ишга тушишини кузатиб бориши, ҳудудлар ва соҳаларда самардорлиги юқори бўлган лойиҳаларни амалга ошириши зарур.Маълумот учун, сўнгги уч йилда банклар капитали 1,8 бараварга, йиллик кредит ажратиш ҳажми 2 бараварга кўпайди. 4 та банк илк бор “евробонд” чиқариб, халқаро капитал бозорларидан 1 миллиард доллар ресурс олиб келди.Ипотека-банкка стратегик хорижий инвестор жалб қилинди. 13 та янги хусусий банк ташкил этилди, Венгрия, Қозоғистон ва Грузиянинг нуфузли банклари мамлакатдафаолият бошлади. Онлайн банк хизматлари ҳажми 2,7 баробарга ошди.Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 % даражасида ўзгаришсиз қолдирдиЭслатиб ўтамиз, энди Ўзбекистон банклари ва брокерлари Россия валюта бозорида савдо қилиши мумкин. Шунингдек, Ўзбекистон ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки Янги Шериклик дастурини қабул қилиши кутилмоқда.Президентнинг ПҚ-292 сонли қарори билан “Қишлоқ қурилиш банк” акциядорлик тижорат банки негизида Бизнесни ривожлантириш банки ташкил этилди. Октябрь ойида Марказий банк (МБ) кредитлар ҳақидаги маълумотларни яширган 16 та тижорат банкини жаримага тортган эди.
ўзбекистон
венгрия
қозоғистон
грузия
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/14/41142339_72:0:1208:852_1920x0_80_0_0_f74cfda4b765b87fad8963674a90c086.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
давлат улуши банклар хусусийлаштириш шавкат мирзиёев ўзбекистон қимматли қоғозлар “ipo” банклар капитали йиллик кредит ажратиш “евробонд” халқаро капитал бозорлари
давлат улуши банклар хусусийлаштириш шавкат мирзиёев ўзбекистон қимматли қоғозлар “ipo” банклар капитали йиллик кредит ажратиш “евробонд” халқаро капитал бозорлари
Давлат улушига эга банклар хусусийлаштирилади
09:00 21.11.2023 (янгиланди: 11:05 21.11.2023) Банкларнинг халқаро рейтинг компаниялари билан ҳамкорли кучайтирилади.
ТОШКЕНТ, 21 ноя — Sputnik. Давлат улушига эга банклар хусусийлаштирилади. Бу ҳақида Ўзбекистон президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтган йиғилишда маълум қилинди, дея хабар берди давлат раҳбари
матбуот хизмати.
Йиғилишда банк тизимида трансформация ва хусусийлаштириш жараёнлари муҳокама қилинди.
Қайд этилишича, давлат улушига эга банкларни хусусийлаштиришга тайёрлаш, уларнинг қимматли қоғозларини “IPO”га чиқариш, соҳага тажрибали хорижий мутахассисларни жалб қилиш бўйича таклифлар билдирилди.
“Халқаро рейтинг компаниялари билан ҳамкорликни кучайтириб, банкларнинг рейтингини ошириш бўйича ўрта муддатли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди. Шунингдек, соҳада кадрлар тайёрлаш тизимини замон талабларига мослаштириш кераклиги кўрсатиб ўтилди”, — дейилади хабарда.
Йиғилишда банк раҳбарлари трансформация ва хусусийлаштиришга тайёргарлик кўриш, ходимларни ўқитиш, соҳада илғор IT ютуқларни жорий қилиш бўйича режаларини айтди.
Айтилишича, ҳар бир банк ўзи сармоя киритган лойиҳаларни чуқур таҳлил қилиб, ишга тушишини кузатиб бориши, ҳудудлар ва соҳаларда самардорлиги юқори бўлган лойиҳаларни амалга ошириши зарур.
Маълумот учун, сўнгги уч йилда банклар капитали 1,8 бараварга, йиллик кредит ажратиш ҳажми 2 бараварга кўпайди. 4 та банк илк бор “евробонд” чиқариб, халқаро капитал бозорларидан 1 миллиард доллар ресурс олиб келди.
Ипотека-банкка стратегик хорижий инвестор жалб қилинди. 13 та янги хусусий банк ташкил этилди, Венгрия, Қозоғистон ва Грузиянинг нуфузли банклари мамлакатдафаолият бошлади. Онлайн банк хизматлари ҳажми 2,7 баробарга ошди.
Эслатиб ўтамиз, энди Ўзбекистон банклари ва брокерлари Россия валюта бозорида савдо
қилиши мумкин. Шунингдек, Ўзбекистон ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки Янги Шериклик дастурини қабул
қилиши кутилмоқда.Президентнинг
ПҚ-292 сонли қарори билан “Қишлоқ қурилиш банк” акциядорлик тижорат банки негизида Бизнесни ривожлантириш банки
ташкил этилди. Октябрь ойида Марказий банк (МБ) кредитлар ҳақидаги маълумотларни яширган 16 та тижорат банкини жаримага
тортган эди.