https://sputniknews.uz/20230905/ozbekiston-biznesni-rivojlantirish-banki-38573402.html
Ўзбекистонда бизнесни ривожлантириш банки ташкил этилди
Ўзбекистонда бизнесни ривожлантириш банки ташкил этилди
Sputnik Ўзбекистон
Бизнесни ривожлантириш банки томонидан кичик бизнес лойиҳалари учун 7 йилгача муддатларда кредитлар ажратилади.
2023-09-05T10:23+0500
2023-09-05T10:23+0500
2023-09-05T10:23+0500
жамият
ўзбекистон
бизнес
тадбиркор
янги қарор
кредит
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/1e/23666805_0:161:3069:1887_1920x0_80_0_0_ab5e64b200892eae1d72e283662a5458.jpg
ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. Ўзбекистонда бизнесни ривожлантириш банки ташкил этилди. Бу ҳақда президентнинг ПҚ-292 сонли қарори қабул қилинди.Қарор билан “Қишлоқ қурилиш банк” акциядорлик тижорат банки негизида Бизнесни ривожлантириш банки ҳамда унинг ҳузурида қуйидагилар ташкил этилди:Ижобий кредит ва солиқ тарихига эга тадбиркорларга гаров талаби 50 фоизга камайтирилади.Қарорга кўра, саноат соҳаларида “140 та илғор саноат корхонаси” дастури амалга оширилади. Шунга кўра, мазкур дастурга киритилган тарбиркорларнинг лойиҳаларини молиялаштириш учун хорижий валютада йиллик 4 фоиз, миллий валютада йиллик 10 фоиз ставкада 10 йил муддатгача кредит маблағлари ажратилади.Бундан ташқари, дастурни амалга оширишни рақамлаштириш учун электрон платформа ишга туширилади.Қарорга мувофиқ:
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/1e/23666805_168:0:2899:2048_1920x0_80_0_0_db74d63281a465982d787692dace4059.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон бизнесни ривожлантириш банки пқ-292 сонли қарор тадбиркорлар кредит
ўзбекистон бизнесни ривожлантириш банки пқ-292 сонли қарор тадбиркорлар кредит
Ўзбекистонда бизнесни ривожлантириш банки ташкил этилди
Бизнесни ривожлантириш банки томонидан кичик бизнес лойиҳалари учун 7 йилгача муддатларда кредитлар ажратилади.
ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. Ўзбекистонда бизнесни ривожлантириш банки ташкил этилди. Бу ҳақда президентнинг
ПҚ-292 сонли қарори қабул қилинди.
Қарор билан “Қишлоқ қурилиш банк” акциядорлик тижорат банки негизида Бизнесни ривожлантириш банки ҳамда унинг ҳузурида қуйидагилар ташкил этилди:
“Кичик бизнесни ривожлантириш жамғармаси” масъулияти чекланган жамияти;
ҳудудларда 14 та кичик бизнесга кўмаклашиш марказлари.
"Оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида Бизнесни ривожлантириш банки томонидан кичик бизнес лойиҳалари учун 7 йилгача муддатларда кредитлар ажратилади", дейилган ҳужжатда.
Ижобий кредит ва солиқ тарихига эга тадбиркорларга гаров талаби 50 фоизга камайтирилади.
Қарорга кўра, саноат соҳаларида “140 та илғор саноат корхонаси” дастури амалга оширилади. Шунга кўра, мазкур дастурга киритилган тарбиркорларнинг лойиҳаларини молиялаштириш учун хорижий валютада йиллик 4 фоиз, миллий валютада йиллик 10 фоиз ставкада 10 йил муддатгача кредит маблағлари ажратилади.
Бундан ташқари, дастурни амалга оширишни рақамлаштириш учун электрон платформа ишга туширилади.
қўшилган қиймат солиғининг салбий суммаси ўрнини қоплашда (қайтаришда) солиқ узилиши (tax gap) коэффициентини қўллаш амалиёти тақиқланади;
ҚҚС бўйича махсус рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш тартиби бекор қилинади;
фойда солиғи бўйича ҳар ой бўнак тўловчи тадбиркорлар даромадининг чегаравий миқдори 5 млрд сўмдан 10 млрд сўмга оширилади.